«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 05:27
ЎЗO‘Z

Анвар Санаев — Уч йиллик иккинчи «запрет»га Юлдуз Усмонова сабаб бўлган (видео)

25 фев, 19:01 13 474 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Анвар Санаев — Уч йиллик иккинчи «запрет»га Юлдуз Усмонова сабаб бўлган (видео) Фото: «Дарё»
Хонанда Анвар Санаев «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Суҳбат давомида Анвар Санаев Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова сабаб иккинчи марта — уч йил «запрет»да юргани ҳақида гапириб берди.

- Биринчи ‘запрет’дан қутулиб, альбомлар тақдим қилдим. Концертлар бўлиб ўтди, кейин суҳбатга чақиришлар бошланди. ‘Ўзбегим таронаси’ радиосига суҳбатга бордим. ‘Запрет'га тушишимдан олдин Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова бир суҳбатида мени мақтадилар. Уларнинг сўзларидан кейин мухлислар орасида янада ҳурматим ошиб кетди, унгача улар билан шахсан таниш эмас эдим.

Юлдуз Усмоновага миннатдорчилик билдириш учун концертларига катта гул кўтариб бордим. ‘Юлдуз опа, обрўйимни кўтардингиз, мен учун бу жуда катта гап’ деганимда улар ‘Мен суҳбатда тўғрисини айтганман, ҳақиқатдан ҳам яхши ижод қиляпсиз’ дегандилар.

"Ўзбегим таронаси"даги суҳбатда "Қайси устоз санъаткорларнинг қўшиқларини ёқтирасиз?" деган савол бўлди. Мен Юлдуз Усмоновани жуда ҳам ҳурмат қилишимни, улардек бўлишни ҳар битта қўшиқчи орзу қилишини айтдим. Бу инсон ‘Ўзбекистон номини чет элларда эслатиб туради, концертлари туфайли Юлдуз Усмонова дейишганда Ўзбекистон ҳам чет элликларнинг кўз олдига келади’ деганман. Суҳбатдан чиқишим билан ҳали уйга етиб бормасимдан, йўлда телефон бўлиб ‘Сенга ‘запрет’ келди. Суҳбатда Юлдуз Усмонова ҳақида нима деган эдинг?’ дейишди.

Шу сабаб бўлиб яна уч йил ‘запрет’да юрдим. Ўша вақтда Юлдуз Усмонова ҳам ‘запрет’да экан, уларни мақтаганим учун мени ҳам ‘запрет’га тиқишган экан, - дейди Анвар Санаев.

Маълумот учун, Анвар Санаев бугунги кунгача 1000 дан ортиқ турли концерт заллари, стадионларда яккахон концерт дастурларини тақдим этган. АҚШ, Германия, Россия Федерацияси ҳамда Ҳиндистон давлатларида ҳам яккахон концерт дастурларини тақдим этган. Хонанданинг 20 дан ортиқ мусиқий альбомлари, 200 дан ортиқ муаллифлик қўшиқлари бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 279
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 312
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 120
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 436
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар