«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 19:39
ЎЗO‘Z

Озодбек Назарбеков: Нега улар Баҳоуддин Нақшбанд ва Имом ал-Бухорий зиёратига келишмайди?

20 фев, 16:10 5 076 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озодбек Назарбеков: Нега улар Баҳоуддин Нақшбанд ва Имом ал-Бухорий зиёратига келишмайди? Бугун Маданият вазири Озодбек Назарбеков «Бухоро – 2020 йилда ислом олами маданияти пойтахти» тадбирларига тайёргарлик кўриш мақсадида АЙСЕСКО делегацияси таркиби – Рихиати Салих Нажиб (АЙСЕСКО Бош директори ўринбосари, Маданият йўналиши бошлиғи), Бенарафа Абдел Иллах (директор маслаҳатчиси), Чебби Билал (Маданият дастури мутахассиси)лар билан учрашди.

Вазирлик томонидан илиқ қарши олинган меҳмонлар дастлаб Бухоро ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар.
«Бухорода бўлиб ўтадиган тадбирларда АЙСЕСКО билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз, – дейди ўз ўрнида Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам. – Бу ислом цивилизациясига ҳисса қўшган макон сифатида тўғри танлов деб ўйлайман. Фахрланиб айтаманки, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида ислом тараққиётига хизмати сингган аждодларимиз бор. Бу каби тадбирлар кейинги Халқаро анжуманларга йўл очади».

Шунингдек, вазир мавжуд муаммоларга тўхталишни ҳам жоиз билди.
«Маданият вазири сифатида баъзи масалалар мени қониқтирмайди, – дейди у куюниб. – Масалан, бутун дунё бўйича бир ярим миллиарддан ортиқ мусулмонлар бор. Бироқ уларнинг бир фоизи ҳам Баҳоуддин Нақшбанд ва Имом ал-Бухорий зиёратига келмайди.

Менимча, бу бизнинг айбимиз. Чунки медиа материалларнинг тайёрланиши жуда суст ёки сифатсиз. Мисол учун, Ислом тараққиётига улкан ҳисса қўшган алломаларимизнинг болаликлари ҳақида мультфильмлар яратилмаган. Яна ёш авлод вакиллари учун ҳеч қандай кинофильмларнинг йўқлиги ҳам мени ташвишга солади. Бу каби масалалар нафақат Ўзбекистон, балки Ислом ташкилотларининг ҳам зиммасидаги масъулият деб ўйлайман
».

Бу таклифлардан таъсирланган меҳмонлар ҳам фикрлари бир жойдан чиққанидан хурсанд эканликларини билдиришди.
«Сизнинг таклифингиз ва келажакни кўра олишингиз, масалага ёндошувингиз ташкилотимиз бош директори билан жуда ўхшаш экан» – деди АЙСЕСКО Бош директори ўринбосари Рихиати Салих Нажиб. – Директоримиз ташкилот номини Ислом олами маркази деб эълон қилгани ортидан бугунги кунда исломий бўлмаган давлатлар ҳам ташкилотимизга аъзо. У орқали кўплаб мусулмонларнинг Бухорога ташриф буюришига замин ярата оламиз ва бу албатта ўз натижасини беради».

Учрашувда ҳар икки томон таклифлари тингланди. Маданият вазирлиги ҳамда АЙСЕСКО Халқаро ташкилоти ўртасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш келишиб олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 135
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 86
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 120
  • Кутилмаган якун билан тугайдиган 7 та фильм 09 апр, 17:43 160
  • Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото) 08 апр, 11:44 240
  • Сиз билган машҳур Жеки Чан бугун 70 ёшга тўлди! (видео) 07 апр, 22:14 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 0
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 0
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 0
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 14
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 12
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 61
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 20
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 216
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 54
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 218
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 132
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 48
  • Бўлимлар