«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 23:09
ЎЗO‘Z

Санъаткорлар қанча солиқ тўлаши маълум бўлди

17 фев, 21:00 4 975 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Санъаткорлар қанча солиқ тўлаши маълум бўлди Фото: Flickr / Ben Grey
Бугун, 17 феврал куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида солиқ соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Тадбирда санъаткорлар даромадининг солиққа тортилиши борасида ҳам сўз борди, деб хабар беради Kun.uz нашри.

Лицензия тўлови 4 баробарга камайди
Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш учун жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши керак. Шундан кейин «Ўзбекконцерт»дан лицензия олиш талаб этилади.

2020 йилдан бошлаб санъаткорлар ҳам солиққа тортила бошлаши муносабати билан, лицензия учун тўланадиган давлат божи миқдори 4 баравардан ошиқроққа камайтирилган.

Бож миқдори – ҳар бир ижрочига берилган рейтингга мос тарзда табақалаштирилган. Бунда санъаткорлар 6 тоифага бўлинади: Ўзбекистон халқ артисти унвонига эга хонандалардан тортиб, маҳаллий отарчиларгача.
Божнинг энг арзон миқдори 6-тоифадаги санъаткорлар учун белгиланган – 3 млн сўм.

Солиқ тўлашнинг икки хил шакли
Санъаткор ўз хоҳишига қараб, қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ёки декларация асосида даромад солиғини тўлашдан бирини танлаши мумкин.
Агар даромадлари 100 миллион сўмдан ошса ёки айланмадан солиқ 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлса, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўланади.

1. Қатъий белгиланган миқдордаги солиқ
Солиқ ставкаси ҳудудлар кесимида белгиланади.
Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатувчи санъаткор – ойига 225 минг сўм, вилоятлар марказларида – 150 минг сўм, туман марказлари ва қишлоқларда эса 50 минг сўмдан солиқ тўлайди.

Агар санъаткор маълум вақт хизмат кўрсатмай турса (масалан, тўйлар кам бўладиган қишда), гувоҳномасини вақтинча топшириб, фаолиятини тўхтатиб туриши мумкин. Бунда хизмат кўрсатмаган даври учун солиқ мажбурияти юзага келмайди.

2. Декларация асосидаги даромад солиғи
«Йўқ, мен қатъий солиқ тўламайман, мен даромад олсамгина шу даромадимга мувофиқ солиқ тўлайман, дейдиган бўлса, улар декларация асосида солиқ тўлаши мумкин», – дейди Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Жаҳонгир Абдиев.

Бу шаклда солиқ тўлашни танлаган санъаткор барча харажат ва даромадлари ҳисобини юритиши керак.
«Айтайлик, хизмат кўрсатиш орқали 100 миллион сўм даромад олди. Шундан харажатларни чегаралаб ташлайди – биринчи навбатда лицензия учун тўланган давлат божи. Қўшиқ ёздирса, унинг харажатларини чиқариб ташлайди. Умуман, ижоди билан боғлиқ қанақа харажат бўлса, барчасини чегириб ташлайди. Шундан кейин, агар фойда кўрган тақдирдагина, солиқ тўлайди», – деди Абдиев.

Унинг қўшимча қилишича, фаолият билан боғлиқ харажатларга тўйга бориш-келиш, машинасига ёқилғи қуйишгача бўлган чиқимлар ҳам киради.
«Албатта, ҳар бир харажат тасдиқланган бўлиши керак. Муаммо ҳам шунда. Очиқча айтсак, даромад ва харажатларни кўрсатиб, очиқ ишлайдиган пайтимиз келди. Агар шаффоф ишласак, ҳеч қандай муаммо бўлмайди», – деди Жаҳонгир Абдиев.

Маълумот учун, санъаткорлардан йиғилган солиқнинг 30 фоизи республика давлат бюджетига, 70 фоизи Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 136
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 86
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 120
  • Кутилмаган якун билан тугайдиган 7 та фильм 09 апр, 17:43 160
  • Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото) 08 апр, 11:44 240
  • Сиз билган машҳур Жеки Чан бугун 70 ёшга тўлди! (видео) 07 апр, 22:14 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 0
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 0
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 0
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 5
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 58
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 103
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 48
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 76
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 194
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 153
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 66
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 333
  • Бўлимлар