«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:50
ЎЗO‘Z

Киркоров кутилмаганда Юлдуз Усмонованинг концертига ташриф буюрди (видео)

16 ноя, 18:51 5 090 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Киркоров кутилмаганда Юлдуз Усмонованинг концертига ташриф буюрди (видео) Россия эстрадаси қироли ўзининг вақти тиғиз бўлишига қарамасдан Юлдуз Усмонованинг Москвадаги концертига ташриф буюрди.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг юбилейига бағишланган илк концерт дастурини Москвадаги "Крокус Сити Холл" мажмуасида ўтказди. Концерт бошланишидан аввал санъаткорни табриклаш учун гримёркага кутилмаганда унинг қадрдон дўсти, Россия халқ артисти Филипп Киркоров кириб келди. Учрашув жуда илиқ ва самимий кечди. Икки юлдуз эски хотираларни, жумладан, Киркоровнинг мусиқий танловда саралаш босқичидан ўта олмагани, Юлдуз Усмонова ўз чиқишлари билан барчани лол қолдиргани каби ёрқин воқеаларни ёдга олдилар.

"Мен гастролга учиб кетишим, аэропортга шошилаётганимга қарамай, сенинг олдингга келмаслигим мумкин эмасди. Мен сени кўришим ва бу воқеа билан табриклашим лозим. Сен Шарқнинг энг лобар қўшиқчисисан", - деди Киркоров ва Усмоновага атиргуллардан ясалган ажойиб гулдастани ҳадя қилди.

Юлдуз Усмонова ҳам ўз ўрнида қадрдон дўстини мақтовларга кўмиб ташлади. Унга кўрсатилган эҳтиром ва эътибор учун Киркоровга миннатдорлик билдирди ва сирларга лиммо-лим бир гапни айтди.

"Мен эса сенга ўша режани ниҳоят амалга оширишингни тилайман. Сен халқга ўзингнинг ҳақиқий қалбингни кўрсатишинг керак", - деди Юлдуз Усмонова. Ўзбек примадоннасининг бу тилаги барча тўпланганларда катта қизиқиш уйғотди.

У Киркоровга Тошкентда концерт беришни таклиф этди, Киркоров бунга жавобан Ўзбекистонда декабрь ойида концерт дастури аллақачон режалаштирилгани ҳақида айтди.

Юлдуз Усмонова Москвадан сўнг Қозоғистон ва АҚШда ҳам концерт дастурларини тақдим этишни режалаштирган.
[media=https://youtu.be/GKzwsES4dhY]
Киркоров, Юлдуз Усмонова, ташриф, konsert




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 45
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 577
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 480
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар