«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:23
ЎЗO‘Z

Хонанда Лола лицензия берувчи комиссия фаолиятини кўрсатувчи клипига изоҳ берди

16 ноя, 14:09 3 668 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хонанда Лола лицензия берувчи комиссия фаолиятини кўрсатувчи клипига изоҳ берди Хонанда Лола «Севгингни менга айт» деб номланган таронасига ишланган иккинчи клипини тақдим этиб, кенг муҳокамалар марказига тушиб қолди. Шу сабаб Лола ўзининг ушбу клипи борасида Instagram’даги саҳифаси орқали изоҳ берди.

"Сўнгги видео чиққанидан сўнг айрим янгилик сайтлари унинг моҳиятини ва мазмунини ўзгартириб, ўз манфаати йўлида фойдаланишга қарор қилишди. Ҳатто мени ва жамоамни сиёсий характерда изоҳ беришимга мажбурламоқчи бўлишди. Шуни айтмоқчиманки, мен бу мавзуда интервью бермайман ва сиёсатга ҳеч қандай алоқам йўқ.

Мен ижодкорман. Санъат билан шуғулланаман, санъат эса — ҳаётнинг кўзгуси. Ўз ижодимда турли мавзуларга мурожаат қиламан: ижтимоий, ҳаётий, баъзида маиший ва буларнинг барчасини чин кўнгилдан қилишга интиламан. Биз одамлар бемалол нафас олиб, бундан беш йил олдин ҳатто ўйлашга ҳам қўрқадиган фикрларимизни очиқ айта оладиган ўзгаришлар даврида яшаяпмиз.

Бу сафар биз ҳазил аралаш шаклда сатирик видеони яратиб, ижодкорликдаги бюрократия ва тақиқлар мавзусига қўл урдик. Мен ижодкор одамман ва бу каби провакациялар вақтида ягона берадиган изоҳим — мен Ўзбекистон фуқаросиман, ўз Ватанимни севаман, унда яшаётган одамларни яхши кўраман ва нимаики қилмай, унинг келажагига бўлган муҳаббатим сабаб!"

Аввалроқ Хотин-қизлар қўмитаси Элмира Боситхонова хонанда Лола Йўлдошеванинг интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган «Севгингни менга айт» қўшиғи клипи ҳақида «Атласни масхарабоз кийими қилгани, маънавият сўзини ўйинчоқ қилиб қўйгани – бу йигирма бешинчи кадр», дея муносабат билдирган эди.
Лола, клип, изоҳ




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 141
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 273
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 353
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 298
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар