«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 07:44
ЎЗO‘Z

Лола собиқ турмуш ўртоғи билан яшаган давридаги қийинчиликлар ҳақида: «Фақат тушларимда ўзимни бахтли ҳис этардим»

11 ноя, 00:06 10 704 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лола собиқ турмуш ўртоғи билан яшаган давридаги қийинчиликлар ҳақида: «Фақат тушларимда ўзимни бахтли ҳис этардим» Фото: Instagram / @lolaofficial_
Хонанда Лола Instagram’даги саҳифасида «Келин ҳам одам!?» сарлавҳали пост қолдирди. Ушбу постда хонанда илк марта собиқ турмуш ўртоғи билан кечган ҳаётининг қийин даврлари ҳақида сўзлаб берди.

Биз собиқ турмуш ўртоғим билан танишганимизда 18 ёшда эдим. У мени турмушга чиқишга кўндириш учун бир йил «меҳнат қилди», бизнинг тўйимизга тиш-тирноғи билан қарши бўлган ота-онамни кўндириш учун эса яна бир йил сарфлади. У ҳаммамизни кўндириш учун барча маҳоратини ишга солди. Шу тарзда орадан 2 йил ўтиб биз унга таслим бўлдик. Отам собиқ турмуш ўртоғимдан тўйдан кейин ўқишимни давом эттиришим ҳамда ўтган йиллар мобайнида эришган карьерамни давом эттириш ваъдасини олди. Эркаклар қўл ташлашди, нон синдирилди, тўйимиз бўлди.

Тўйдан кейинги 5 йил давомида мен фақат уй ишлари билан шуғулланиб уйда ўтирдим. Биз шаҳардан 30 километр узоқликда яшардик, мен деярли уйдан кўчага чиқмасдим. Менга ўқишимни давом эттиришга ҳам рухсат беришмади. Чунки бу янги келинчакка уйдаги мажбуриятларини бажарашига халақит берарди. Шу тарзда Westministr'ни тамомлай олмадим. Ўқишимни юридик университетнинг сиртқи бўлимига кўчиришди.

Ишлашимни ҳамда касбим билан боғлиқ тадбирларда иштирок этишимни тақиқлашди. Барча дугоналарим билан алоқам узилди, улар билан учрашувларга, туғилган кун ва тўйларга юборишмасди.

Фото: Instagram / @lolaofficial_
Ота-онамникига бир ҳафтада бир марта бир неча соатга борардим, ётиб қолишга ҳеч қачон рухсат беришмасди. Шундай қилиб орадан йиллар ўтди. Икки фарзандли бўлдим. Ҳар куни эрталаб соат 6:00 да турардим, ярим кечаси ухлашга ётардим. Бошқаларнинг манфаатлари билан яшардим, чунки ўзимда ҳеч қандай манфаат йўқ эди. Ҳаётимдаги асосий мақсад оила аъзоларига хизмат қилиш, уларга яхши кўриниш эди. Ҳар кеча ухлашдан олдин ўзимни саҳнада ҳис этар, кўзларим ёниб табассум қилаётганимни тасаввур қилардим. Фақат тушимда ўзимни бахтли ва эркин ҳис этардим.

Ҳақиқий Лолани соғинардим…
Кунлардан бир кун мен 40 кунлик ўғлимни ва икки ёшли қизимни олиб у уйдан кетдим ва у ерга бошқа ҳеч қачон қайтмадим…

«Ўшанда мен қўрққанмидим? Йўқ. Қилмишимдан афсусландимми? Ҳеч қачон! Кимнидир айблайманми? Бу аҳмоқлик. Биз билан бўлаётган ҳамма нарсага биз қачондир рухсат берганмиз. Орадан 10 йил ўтганидан сўнг мен бу ҳақда биринчи марта гапиряпман. Чунки қачондир мен босиб ўтган ҳаётда яшаётган аёлларнинг оғриғини тушунаман, сизнинг умидсизлигингизни ҳис этаман, оилангизни йўқотишдан, шу билан бирга тубсиз жарлик ёқасида қолишдан қўриқишингизни биламан.

Бирга яшаётган одамларингизнинг ҳаракатларини оқлаб, бу сизнинг тақдирингиз ва сиз ҳеч нарсани ўзгартира олмаслигингизга ўзингизни ишонтираётганингиз, ота-онангиз юзини ерга қаратмаслик учун ҳаракат қилаётганингизни ҳис қиламан.

Сиз жуда ҳам истайдиган ягона нарса тўйиб ухлаш ёки ҳеч бўлмаса бирон марта ҳеч кимдан рухсат сўрамасдан бирор қарорни қабул қилиш. Бироқ, сиз булардан кўпроғига лойиқсиз. Бу ажрашишга чақириқ эмас! Мен учун оилавий қадриятлар ҳамиша устун бўлган. Бу ўзингизни ҳурмат қилишга чақириқ! Сиз шахс эканлигингиз ва ўзингиз орзу қилган ҳаётда яшашга тўлақонли ҳақли эканлигингизни унутманг! Ҳа, сиз келин, рафиқа ва онасиз, лекин биринчи навбатда сиз ўз ҳақ-ҳуқуқларига эга инсонсиз ҳамда ҳеч ким уларни оёқости қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Кимдир ўзгариши ва ҳаётингиз яхшиланишини кутманг. Бу ўз-ўзини алдаш. Ўзгариши мумкин бўлган ягона инсон — сизсиз.
Мен шу тарзда юмшоқ феъл-атворли, очиқ, содда ва ишонувчан қиздан кучли, асосийси ўзини севадиган ва ҳурмат қиладиган аёлга айландим.

Биз қизларимизга ўрнак бўламиз, шуни ёдда тутинг. Ўзига ҳурмат болаликдан бошланади. Болалар ўзига ишончи юқори, ўзига қараган, отаси севадиган бахтли онани кўриши керак. Бошқача бўлиши мумкин эмас! Менинг фарзандларим бугун мени шу ҳолда кўряпти.

Орадан йиллар ўтиб мен турмуш ўртоғим сиймосида бахтимни, севгимни, эркимни, ҳурмат ва қўллаб-қувватлашни топдим. Бунинг учун ундан миннатдорман.
Энди сиз бу шунчаки баландпарвоз сўзлар эмас, балки менинг ҳаётий тажрибам эканлигини биласиз.

Мен сизларнинг ҳар бирингиз бахтли бўлишингизни жуда хоҳлайман. Яна ўзингизнинг ҳаётингизни севишингиз, бу яшаш учун кураш эмас, ажойиб йўл эканлигини ёдда тутишингизни истардим. Бу йўлни қандай босиб ўтишни фақат сиз ҳал қиласиз…
View this post on Instagram

НЕВЕСТКА ТОЖЕ ЧЕЛОВЕК⁉️ ______________________________________ Эта история не о том какие несправедливые свекрови и бедные несчастные невестки. Это история о страхах, безнадежности, борьбе, силе духа, уважении к себе и, наконец, свободе? __________________________________ Мы познакомились с бывшим супругом когда мне было 18 лет. Год он настойчиво добивался моего расположения, а второй год расположения моих родителей, которые были категорически против нашей свадьбы. Делал он это красиво, эффектно и в итоге, спустя 2 года всем пришлось сдаться, но с одним условием, папа взял обещание с бывшего супруга, что я обязательно продолжу учёбу после свадьбы и не брошу карьеру, над которой так трудилась все предыдущие годы. Мужчины пожали руки. Сломали лепёшку?Свадьба состоялась!?? ____________________________________ Следующие 5 лет я просидела дома, занимаясь исключительно домашним хозяйством. Жили мы в 30 км от города и я практически не выезжала из дома. Мне не разрешили учиться так как это мешало выполнять обязанности молодой невестки. Westminister я не закончила, меня перевели на заочное обучение в Юридический институт. Запретили работать и появляться на любых мероприятиях,связанных с моей профессией. Я потеряла связь со всеми своими подругами так как меня не пускали на встречи с ними, на дни рождения и даже свадьбы. К родителям можно было ездить один раз в неделю на несколько часов, оставаться в родительском доме никогда не разрешали? Так шли годы. Я родила двоих прекрасных детей?❤ Вставала в 6 утра и засыпала за полночь, жила интересами других, моих ведь не существовало, да и зачем, главной целью в жизни было угодить членам семьи и каждый раз, закрывая глаза перед сном, я представляла себя на сцене, снова улыбающуюся, с горящими глазами и только во сне я могла почувствовать себя свободной и счастливой? Я скучала по себе настоящей... Рассказывать, что происходило за стенами дома я не буду и никогда бы не стала, но в один прекрасный вечер с сыном на руках, которому только исполнилось 40 дней и с маленькой двухлетней дочкой я ушла из этого дома навсегда и никогда больше туда не вернулась... Продолжение читайте в комментариях?

A post shared by Lola Yuldasheva (@lolaofficial_) on





Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 1
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 486
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 343
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 430
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 0
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 1
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 65
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 28
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Бўлимлар