«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 20:04
ЎЗO‘Z

Янги танлов: "Олтин кабутар” мукофоти ўз эгаларини кутмоқда

08 ноя, 13:18 4 269 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги танлов: "Олтин кабутар” мукофоти ўз эгаларини кутмоқда Маълумки, дунёда кўплаб нуфузли телеканалларнинг ижодкорларни тақдирлайдиган ўз танловлари мавжуд. “Mening yurtim” (My5) ва “Yoshlar” телеканаллари юртимизда ҳам ана шундай мукофотни йўлга қўйишга қарор қилишди. "Олтин кабутар" деб номланган ушбу танловда телевидение, санъат ва маданият ҳамда кино соҳаси вакиллари тақдирланади.

2019 йилда самарали меҳнат қилган ижодкорларни тантанали тақдирлаш маросими юртимизнинг муҳташам “Истиқлол” санъат саройида 4 декабрь куни бўлиб ўтади.

Хўш, “Олтин кабутар”нинг бошқа мукофотлардан фарқи нимада? Қизиғи, “Олтин кабутар” ғолибларини ҳакамлар ҳайъати аниқламайди, аксинча уларни томошабинларнинг ўзи овоз бериш йўли орқали аниқлашади.
Бунинг учун иштирокчилар беш босқичдан ўтишлари лозим:
Биринчи босқичда, ҳар бир номинация бўйича 20 нафардан номзод кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади ва овозга қўйилади (1-15 ноябрь);
иккинчи босқичда энг кўп овоз олган 10 нафар номзод саралаб олинади ва қайта овозга қўйилади (16-20 ноябрь);
учинчи босқичда энг кўп овоз олган 5 нафар номзод телеканаллар орқали томошабинларларга тақдим этилади ва СМС овоз бериш йўли билан балл йиғилади (21-25 ноябрь);
тўртинчи босқичда энг кўп овоз олган 3 нафар номзод эфир орқали томошабинларларга тақдим этилади ва СМС овоз бериш йўли билан балл йиғилади (26 ноябрь - 3 декабрь соат 22:00 гача);
Сўнгги босқичда 3 нафар номзодга СМС орқали берилган овозлар сони жамланади ва ғолиб 4 декабрь куни тақдимот маросимида эълон қилинади.

“Олтин кабутар” мукофоти номинациялари:
“Энг яхши миллий сериал”
“Энг яхши актёр”
“Энг яхши видеоклип”
“Энг яхши эстрада хонандаси”
“Энг яхши телебошловчи”
“Энг яхши тележурналист”
“Энг яхши ток-шоу”
“Энг яхши саундтрек”
“Энг яхши кўрсатув”

"Олтин кабутар"нинг махсус мукофотлари:
“Ўзбек санъати ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун”
“Ўзбек телевидениеси ривожига қўшган ҳиссаси учун”
“Энг яхши мураббий”.

Бундан ташқари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Энг яхши концерт дастури”, “Энг яхши режиссёр”, “Энг яхши бадиий фильм”, “Йил блогери”, “Йилнинг энг фаол ёши”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”, “Йил инвестори”, “Йилнинг энг яхши ихтирочиси”, “Йилнинг энг яхши архитектори”, “Йилнинг энг яхши мақом ижрочиси”, “Йил рассоми”, “Йил шифокори”, “Йилнинг энг яхши тадбиркори” каби рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам тақдим этилиши кўзда тутилган.
танлов, Олтин кабутар, мукофот




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 78
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 91
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Кутилмаган якун билан тугайдиган 7 та фильм 09 апр, 17:43 162
  • Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото) 08 апр, 11:44 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 58
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 32
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 73
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 80
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар