«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:15
ЎЗO‘Z

Хайрулла Ҳамидов шеъри: «Қуръонга чорлов»

18 окт, 12:10 9 391 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хайрулла Ҳамидов шеъри: «Қуръонга чорлов» Эй ўғул, ўқигил ушбу хатимни,
Бежавоб қолдирма насиҳатимни.

Худо Каломиға эҳтиром айла,
Мажийдни ҳофизанг ичра авайла!

Уйингни ҳар бурчи каломга тўлсин,
“Бисмиллаҳ” дегину, фалаклар кулсин,

Унутма бу ишни, тарк этма ҳар он,
Осиб қўйиш учун келмаган Қуръон!

Қанча кўп ўқилса, титилса Китоб,
Худонинг олдида камаяр итоб.

Китобнинг янгиси зўр китоб эмас,
Қуръони янги уй файзли эмас.

Қадимда совчилар солишса оғиз,
Каломни текшириб, сўрарканлар қиз.

Уй учун саналмиш энг гўзал одоб –
Титилган жойнамоз, эскирган китоб...

Бахт қўйиб юбормас десанг қўлингни,
“Фотиҳа”ни ўқиб, очгил йўлингни.

Кейин “Бақара”дан хулосалар ол,
Қанча чуқур кетсак, кучаяр хаёл.

Сайр этмоқ бўлибсан, ўғлим, Қуръонга,
Меҳмон бўлиб кетгин “Оли Имрон”га.

Ҳикоятлар тинглаб Мусо, Ийсодан,
Ўзингга хитоблар топгил “Нисо”дан.

Ўқиб сан сураи Мужодалани,
Топурсан Аллоҳга қанча нолани.

Калом юрагига қани, йўл олсин,
Деб сени қаршилар сураи Ёсин.

Кутиб олган бўлса гўзал “Таборак”,
Ўғилчам, улуғ бахт бўлсин муборак!

“Ар-Роҳман”ни ўқи бўстонда яйраб,
Сенга жўр бўлғуси булбуллар сайраб.

Ўқийвер, нолангдан титрасин олам,
Айла шайтонларнинг рангини сомон.

“Мўминун”ни ўқи, ҳис қилиб, англаб,
Мўминлар аслига қайтсинлар тинглаб.

“Кофирун”ни ўқи, аҳдингни бергин,
Тўғри йўлдасан-ку, кўксингни кергин!

Худонинг динига ким кўтарса қўл,
Сураи Таббатдан кўрсатиб қўй йўл!

Амал қил, кирдингми қутлуғ қасрга,
Мувофиқ яшасанг, бас, “вал ъаср”га.

Ўқи “Фил” сурасин, бағрини тилсин –
Янги Абраҳалар охирин билсин!

Ул улуғ Воқеа бўлмасдан аввал,
“Воқеа” сурасин ўқигин жадал!

“Қория”ни ўқи, йиғласин олам,
Ўшал оғир Кунга тайёрлан, болам!

Ихлос ила ўқи “Ихлос” сурасин,
У сани маҳшарда йўқлаб сўрасин!

Топганда олсин у шафоатига,
Худо изни ила ҳимоятига.

“Ихлос” қиёматнинг ажиб сиридир,
Худо Каломининг учдан биридир.

“Иза жаа”ни ўқи ҳаловатолди,
Фатҳ кунлари ҳам яқинлаб қолди.

“Фалақ” зулматидан истагин паноҳ,
Яхшилаб ўқисанг, асрайди Аллоҳ!

“Ан-Нос”нинг маъниси “одамлар” эрур,
Алар ҳам юракка зарарлар берур.

Ушбу сура билан тугайди Қуръон,
“Садақаллоҳ” деб қўй ўқигач ҳар он.

Чунки бу одамнинг сўзлари эмас,
Ҳатто пайғамбар ҳам китобим демас.

Ибни Масъуд бунда сўзламиш ғоят:
“Дунёдан афзалдир ҳар қандай оят!”

Энди ўйлаб кўргин не ўқиганинг,
Миллионлаб дунёни ҳис қилган танинг...

Малаклар пойингда тўшарлар гилам,
Қуръон қарши олар шафоат билан.

Болам, бундоқ бахтни топа олмассан,
Гар қадрин англасанг, ёпа олмассан!

Тушуниб қолсанг гар Қуръон лаззатин,
Инкор этар эдинг дунё роҳатин.

Ман ўзим бу йўлда кула олмадим,
Қуръон хизматчиси бўла олмадим.

Болам, такрорлама хатоларимни,
Қабул қил бу холис нидоларимни.

Қуръонни олгин-да, кўзингни ёшла,
Боболаринг кутар... Тиловат бошла!

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 141
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 276
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 353
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар