«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:40
ЎЗO‘Z

Данияликлар «Ўзбеккино»ни кино ишлаб чиқариш соҳасида минтақавий етакчига айлантирмоқчи

09 окт, 23:36 3 196 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Данияликлар «Ўзбеккино»ни кино ишлаб чиқариш соҳасида минтақавий етакчига айлантирмоқчи Фото: «Ўзбеккино» матбуот хизмати
«Ўзбеккино» миллий агентлиги ўзининг технологик базасини кенг кўламли қайта жиҳозлашни бошлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва Даниянинг Danmon Group компанияси ўртасида «Ўзбекфильм» киностудияси кино ускуналари, технологик тизимлари ва мультимедиа маҳсулотлари билан жиҳозлаш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар бадиий фильмлар, ҳужжатли фильмлар, мультипликацион фильмлар тайёрлаш учун асбоб-ускуналарни етказиб бериш масалаларини муҳокама қилди. Лойиҳа яқин икки йил ичида амалга оширилади. Кино жиҳозларини модернизация қилиш билан бир қаторда, «Ўзбекфильм» киностудияси майдончаси қайта таъмирдан чиқарилади.

Лойиҳада «Ўзбекфильм»нинг фильм яратиш жиҳозлари ва ҳужжатли фильмлар киностудияси, мультипликацион студия ҳамда республика кино фондининг тўлиқ янгиланиши кўзда тутилган.

«Янги жиҳозлар ёрдамида Ўзбекистон ва хориж архив фондларида сақланаётган кинотасмаларни рақамлаштириш ва қайта тиклаш имконини қўлга киритамиз», — деган «Ўзбеккино» раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

Унинг қўшимча қилишича, Canon, Apple, Vicon ва шу каби бошқа компаниялар Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги энг йирик кино ишлаб чиқариш базасини яратишга имкон беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 19
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 118
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 340
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 104
  • Чингиз Айтматов боши узра қора булутлар ёки қасам билан мустаҳкамланган қарз 21 апр, 17:24 307
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 376
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар