«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:21
ЎЗO‘Z

Миллий гвардиянинг ёшлар оркестри Москвадаги халқаро мусиқа фестивалида иштирок этди (фото)

06 сен, 07:10 7 548 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миллий гвардиянинг ёшлар оркестри Москвадаги халқаро мусиқа фестивалида иштирок этди (фото) Кўплаб халқаро танлов ва фестиваллар ташкил этиладиган Москва шаҳрида турли миллат ва элат вакилларини жамлаган «Спасская башня» XII халқаро ҳарбий мусиқа фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Мусиқий фестиваль доирасидаги ёшлар лойиҳасида болаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг ижод маҳсуллари кенг намойиш этилди.

Хусусан, халқаро ҳарбий фестивалнинг олтинчи маротаба ўтказилаётган «Спасская башня детям» махсус лойиҳасининг асосий мақсади аҳолининг барча қатламлари орасида дамли чолғу асбоблари мусиқасини оммалаштириш ва унинг бой тарихини кенг тарғиб қилишдан иборатдир.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Бугунги кунга қадар «Спасская башня детям» дастурида Россиянинг турли вилоятларидан ташриф буюрган оркестр ва мусиқий жамоалар иштирок этган. Жорий йилда эса VI халқаро фестивалда россиялик 23 та мусиқий жамоа билан бир қаторда 3 та хорижий оркестр, жумладан, Ўзбекистондан ташриф буюрган оркестр ўз ижро маҳоратларини намойиш этади.

«Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг ёшлар дамли чолғу оркестри Россия пойтахтининг қоқ марказидаги халқаро саҳнада мазкур фестивалнинг бадиий раҳбарлари Е.Ю.Никитин ва V.А.Криловаларнинг таклифига биноан илк маротаба иштирок этди.

Ушбу оркестрнинг репертуаридан турли жанрдаги 100дан ортиқ асарлар, шу жумладан, мадҳиялар, марш ва фанфаралар, жаз композициялари, халқ ва ҳаттоки муаллифлик асарлари ўрин олган. Ёшлар оркестри бир қатор халқаро ва республика танловларининг лауреати ҳисобланади.

Болалар фестивалининг халқаро саҳнасида белгиланган дастурдан ташқари томошабинларнинг кўплаб илтимосларига бинонан бизнинг ёш оркестр бир неча маротаба ўз маҳоратларини намойиш этиб, минглаб томошабинларни ҳайратда қолдира олди, десак адашмаймиз.

Мусиқий жамоамиз турли жанрдаги композицияларни маҳорат ила ижро этишлари билан маҳаллий ва хорижий иштирокчиларнинг ҳам олқишларига сазовор бўлди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу фестивалда Миллий гвардиянинг ёшлар оркестри илк маротаба қатнашаётган бўлса-да, фестивалнинг ташкилотчи мутахассислари томонидан ёшларимиз истеъдодига юксак баҳо берилди», — дейилади хабарда.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
«Тошкентдан ташриф буюрган ёшлар мусиқий жамоаси фестивалимизнинг иштирокчиси бўлганидан биз жуда ҳам хурсандмиз. Бундай истеъдодли ёшларнинг ижро маҳоратларидан таассуротларим ўзгача. Бизнинг болалар фестивали тарихида бугунга қадар ҳеч ким 3 кун давомида 4 маротаба саҳнага чиқиб, барча томошабинларнинг қалбини забт эта олмаган. Оркестрнинг барча мусиқий чиқишлари томошабинларнинг кўплаб илтимосларига биноан ижро этилди», — дейди Россия Федерацияси президенти оркестри дирижёри, «Спасская башня детям» халқаро фестивали бадиий раҳбари, Россияда хизмат кўрсатган артист, полковник Е.Ю.Никитин.

Тадбирлар якунида Евгений Никитин томонидан мазкур фестивалда иштирок этган ҳар бир гуруҳга фестиваль лауреатлари дипломлари топширилди.

Барча чиқишлардан сўнг ўзбекистонлик ёшлар оркестри учун Москва шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Кремль саройи, Александр боғи, Москва марказий ҳайвонот боғи, шаҳар бўйлаб саёҳат, шунингдек, Россия миллий гвардия қўшинларининг Михаил Шолохов номидаги Москва президенти кадет мактабининг музейига экскурсия ташкил этилди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Саёҳат давомида «Воробьёви гори» майдонида ёшлар дамли чолғу оркестри ижрочилари Москва шаҳрининг маҳаллий ва хорижий меҳмонлари учун кичик мусиқий дастур ижро этиб берди.

«Ялла» гуруҳининг қўшиқларидан поппури, машҳур «Катюша» ва «Ғалаба куни» ҳарбий қўшиқларини ўз ичига олган ушбу дастур 1000 га яқин томошабинларни ҳайратда қолдира олди десак адашмаймиз, дейилади хабарда.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 141
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 273
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 353
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 298
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар