«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:46
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонни янги маданий кашфиётлар кутаётгани маълум қилинди

04 дек, 08:56 4 762 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонни янги маданий кашфиётлар кутаётгани маълум қилинди Фото:«ЎзЭОАВМА»
2018 йил 10-11 декабрь куни Ўзбекистонда «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» лойиҳасининг 2018 йил якунлари ва «Йўл харитаси-2019»ни ишлаб чиқишга бағишланган халқаро мультимедия форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси хабар бермоқда.

«ЎзЭОАВМА медиа-холл»ида бўлиб ўтадиган форум илмий ва маданий қисмлардан иборат. Олимлар ўз натижалари ва шов-шувли топилмалари ҳақида сўзлаб беришади. Масалан, дунёга машҳур олим, тарих фанлари доктори, Санкт-Петербурглик Эфим Резван Ўзбекистон ҳудудига тегишли дунёнинг 114 та Куръонлари ҳақида қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашади. Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр китоб нашриётида кенгайтирилган воқеликни қандай қўллаш мумкинлиги ҳақида сўзлаб беради. Ўзбек олимларининг ўтмишда кичик нашрларда чоп этилган, натижада кенг доирадаги китобхонларнинг фойдаланишига имконият бермаган қимматли илмий асарларини қайта нашр этиш лойиҳаси тақдим этилади.

Ушбу туркумнинг биринчи китоби – Э. В. Ртвеладзенинг «Буюк Ҳинд йўли», «Ўзбекистоннинг 100 машҳур қўлёзма ёдгорликлари» лойиҳасининг тақдимоти, Шарофиддин Али Яздийнинг «Зафарнома» («Ғалабалар китоби») факсимилеси тақдимоти форумнинг муҳим қисмига айланади. «Россия – Культура» телеканалининг ЎзЭОАВМА билан биргаликдаги «Ўзбекистон. Севги ҳақида афсоналар» тўрт серияли ҳужжатли фильми, шунингдек Германия кинокомпанияси томонидан «Ўзбекистоннинг буюк файласуфлари» фильмини суратга олиш бўйича лойиҳанинг ревюси ўтказилади.

Тадбир доирасида «Замонавий дунёдаги маданий мерос: сақлаш ва оммалаштириш» мавзусидаги илмий-амалий конференция ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейида «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» лойиҳасининг доимий кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади.

Форумнинг маданий дастурини Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросини оммалаштириш ва туристик салоҳиятини оширишга йўналтирилган «Ижтимоий жиҳатдан муҳим медиа маҳсулотлари X миллий фестивали» давом эттиради.

Шу йили нашрга тайёрланган 10 та альбом тақдимоти режалаштирилган.

Бундан ташқари, интерактив ҳудудда Ўзбекистонда биринчи марта илмий-маданий соҳада 3D технологияси тақдимоти бўлиб ўтади.

Икки кун давом этадиган форум натижалари бўйича Ўзбекистоннинг маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти фаолиятининг 2019 йил учун йўл харитаси ишлаб чиқилади.

Тадбир ташкилотчилари – Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) миллий ва халқаро ҳамкорлар ҳисобланади. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси, Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 119
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 311
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 345
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 120
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 450
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар