«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:59
ЎЗO‘Z

АҚШлик тадқиқотчи Кристофер Фортни ўзбек тилини ўрганишга нима мажбур қилди?

29 окт, 15:10 3 797 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШлик тадқиқотчи Кристофер Фортни ўзбек тилини ўрганишга нима мажбур қилди? Чет элликларнинг она тилимизга тез-тез мурожаат қилаётгани ўзбек тилининг дунёдаги мавқеи юксалиб бораётганидан далолатдир. АҚШлик адабиёт мухлиси, мустақил тадқиқотчи Кристофер Форт она тилимизни пухта ўрганиб, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романини инглиз тилига таржима қилгани ҳам бунга ёрқин бир мисол бўла олади. У билан интернет орқали суҳбат уюштирдик деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

— Жаноб Форт, сизнинг ўзбек тилига қизиқишингиз ва меҳрингиз бизни доим хурсанд қилади. Туркий тиллар орасидан айнан ўзбек тилини ўрганишингизга нима сабаб бўлган?
— Ўзбек тилини ўрганишни университетда илмий раҳбарим тавсия қилган эди. Изланишларим жараёнида ушбу тилнинг имкониятлари нақадар кенглигини, илдизлари бақувват ва мустаҳкамлигини, бугун ҳам Марказий Осиёнинг катта ҳудудида истеъмолда эканини билдим. Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Қодирий, Чўлпон сингари буюк сўз санъаткорлари, улуғ адиблар ижод қилган тилга меҳрим тушди. Қийинчиликларга қарамай, ўрганишдан тўхтамадим. Мана, бугун ўзбек тилида эркин сўзлашаман ва ёза оламан.

— Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романини инглиз тилига таржима қилганингиз нафақат ўзбек, балки жаҳон адабиёти учун ҳам алоҳида аҳамиятли. Ушбу асарни танлашингизга нима туртки берди?
— Чўлпоннинг ўзига хос эстетик қарашлари, фалсафаси мени жалб қилди. 1920 ва 1930 йилларда асар ёзган бошқа ўзбек ёзувчиларидан фарқли ўлароқ Чўлпоннинг насрий тили жуда ширали. Ҳар ҳолда мен шундай ўйлайман. Менимча, Чўлпон жадид адабиётининг моҳиятини янги бир босқичга кўтарди. Жадидлар миллатни таназзулдан чиқаришни хоҳлаганлар. Ривожланишнинг ўзига хос йўлларини бадиий бўёқларда кўрсатиб берган. Шу боис жадид адабиётининг қадри ва аҳамияти ҳеч қачон йўқолмайди.

— Ўзбекистонда адабиётга эътибор ҳақида нима дея оласиз?
— Август ойида Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этдим ва унда Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз”и ҳақида нутқ сўзладим. Конференция мобайнида Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси, ундаги замонавий шароит, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида яратилган имкониятлар, умуман, республикадаги адабий муҳит менга жуда ёқди.

Тил ва адабиёт ривожига берилаётган эътибор ҳавасимни келтирди. Америкада ҳам албатта адабиётга эътибор беришади, бироқ бизларда услуб сал бошқача. Сизларда Навоий, Қодирий, Чўлпон деса кўпчилик танийди. Таълим муассасаларида ҳам улар ҳаммага бирдай ўқитилади. Бизларда ҳар хил мактабларда ўқиган болалар гаплашиб қолсалар, бир-бирларидан кимларни ўрганаётганликларини сўрашади. Аслида, миллат намоёндалари барчага бирдек таништирилиши керак. Юртингизда аждодлар ва уларнинг ижодий меросига ҳурмат бошқача. Бу эса тараққиётга муҳим пойдевордир.
Юлдуз ЎРМОНОВА суҳбатлашди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 315
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 361
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 121
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 452
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар