«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:28
ЎЗO‘Z

Блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этганини маълум қилди

20 янв, 15:58 4 247 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этганини маълум қилди Фото: Facebook
Хоразмлик блогер Шабнам (Нафосат) Оллошукуров Ўзбекситонни тарк этди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Блогер ватанни тарк этишини «фаолияти давомида кўплаб тазйиқларга учргани билан» ифодалайди.

Маълумки, Нафосат Оллошукурова ўтган йилнинг сентябрь ойида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир неча моддалари билан айбдор деб топилиб, 10 суткага «кесилган»ди. Тайинланган жазо муддатини ўтаётган пайтда «руҳиятида ўзгаришлар сезилганлиги» важи билан «тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, психиатрнинг тавсияси билан у вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерига ўтказилади».

Уч ойдан сўнг руҳий-асаб касалликлари диспансеридан жавоб берилган Оллошукурова уйига қайтганидан кейин ҳам хотиржам бўлмаганини алоҳида қайд этиб, «...Руҳий касалликлар шифохонасидан озод этилгач, мени Соғлиқни сақлаш вазирлиги психиатри Левон Амбарцумов бошчилигида рўйхатдан ўтказиш баҳонасида яна олиб кетишга уринишлар бўлди. Улар келган пайтда уйда бўлмаганим боис қутулиб қолишга муяссар бўлдим», деб ёзади у.

Сўзининг охирида блогер юртни тарк этишига ёрдам берганларга ташаккур айтиб, улар қатори АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасини ҳам тилга олади.
Ўн кун аввал Нафосат Оллошукурова «gazeta.uz»га берган интервьюсида ўзини хавфсиз ҳис этмаётганини таъкидлаб, одамлардан соғлом эканига ишонишларини сўраган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 363
  • АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади 22 апр, 22:30 32
  • 23-30 апрел кунлари учун тезкор ахборот эълон қилинди 22 апр, 22:11 286
  • “Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади 22 апр, 18:32 151
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар