«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:42
ЎЗO‘Z

Морхўр ва тоғ қўйи тутқунликдан қутқарилди

17 янв, 22:32 5 681 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Морхўр ва тоғ қўйи тутқунликдан қутқарилди Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган қўшма тадбирда Ангор туманидаги Янгиобод маҳалласида яшовчи А.Н. “Қизил китоб”га киритилган 1 бош бурамашохли эчки (морхӯр) ва 1 бош тоғ қӯйини ноқонуний тутқунликда сақлаб келаётгани аниқланди.

– Мамлакатимизда ҳайвонот олами ҳам тегишли қонунлар билан муҳофаза қилинади, – дейди вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари М. Нурматов. – Шу боис бирон қонуний тўхтамга келгунча парваришлаб туриш учун улар Термиз ҳайвонот боғига топширилди.

Бу ерда жониворлар тегишли клиник ветеринар кўригидан ўтказилди. Кўрик жараёнида тахминан уч ёшлардаги эркак жинсли бурамашохли эчки ва урғочи тоғ қўйининг орқа ўнг оёқлари оқсаётгани, бироқ, иштаҳаси яхшилиги аниқланди.

Мутахассислар хулосасига кўра, жониворлар даволаш учун алоҳида валерда сақланиб 30 кунлик карантин кузатувига олинди.

– Туёқлилар бўлимига келтирилган мазкур жониворларни ветеринария-санитария қоидаларига мувофиқ сақлаш ва парваришлаш учун энг тажрибали ишчиларни бириктирдик, – дейди ҳайвонот боғи директори Ш.Улашов. – Айни пайтда аҳволи яхши. Оқсаётган оёқлари ҳам анча тузалиб қолди.

Тутқунликдан қутқарилган морхўр ва тоғ қўйи меҳр билан парвариш қилиниб, мутахассислар назоратида сақланаётир.
Айни пайтда Термиз ҳайвонот боғида 127 турдаги 763 бош жонивор мавжуд.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар