«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 17:52
ЎЗO‘Z

Бош прокуратура: Қарши шаҳар прокурорининг «иши» ўрганилмоқда

16 янв, 22:58 5 630 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокуратура: Қарши шаҳар прокурорининг «иши» ўрганилмоқда Қарши шаҳар прокурорининг хатти-ҳаракатлари тегишли тартибда ўрганилади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Гап шундаки, бугун Қарши шаҳар прокурори Актам Наврўзов бошчилигида ИИБ ходимларидан иборат 10-15 кишилик гуруҳ билан «3 Palma» деб номланувчи ошхона-ресторанига бостириб кириб, мусиқа қўйилган компьютерини тепиб синдиргани ҳамда ўйин-кулги қилаётган мижозларни қўлини орқага қайириб, жиноятчидек судраб олиб кетилгани ҳақида хабар қилинди. «Daryo»нинг тадбиркор Ўткир Остоновга таяниб ёзишича, воқеа 2020 йил 11 январь куни тунги соат 22:30 да содир бўлган.

Фото: «Дарё»/Ўткир Остонов

Фото: «Дарё»
Тадбиркорга кўра, мазкур «рейд»дан бир кун олдин Қарши шаҳар ИИБ бошлиғининг Элмурод исмли ўринбосари уни чақириб, кеч соат 23:00 дан кейин фаолият юритмайман, деган мазмунда тушунтириш хати ёзиб беришини сўраган. Ўз навбатида Ў.Остонов бу талабга жавобан тадбиркор сифатида 24 соат ҳам фаолият юритиши мумкинлиги, тунда иш фаолиятини давом эттириши учун барча талаблар бажарганини айтган.

Фото: «Дарё»
Гап орасида тунги соат 23:00да мусиқани ўчиришини, аммо овқатланиш учун ўтирган мижозларини ўша пайт чиқариб юбора олмаслигини алоҳида тушунтирган.

Фото: «Дарё»
Шунга қарамай суҳбатнинг эртаси куни юқоридаги воқелик содир бўлган...




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 0
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 0
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 0
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 68
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 44
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 33
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 0
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 1
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 0
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 2
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 11
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 42
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 19
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 78
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 17
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 68
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 411
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 76
  • Бўлимлар