«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 19:16
ЎЗO‘Z

Шакар давлат назоратидан чиқарилди. Энди унинг нархи ошиб кетмайдими?

16 янв, 16:00 3 780 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шакар давлат назоратидан чиқарилди. Энди унинг нархи ошиб кетмайдими? platformauzb телеграм каналида ана шундай хабар эълон қилинди.
"Чунки у давлат назоратидан чиқарилди. Яъни шакар муҳим халқ истеъмоли товарлари рўйхатидан ўчирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сонли қарори 1-бандида келтирилган. Энди унинг баҳосини бозор белгилайди.

Бу эркин бозор форматига ўтаётган иқтисодиёт учун қонуният бўлиши мумкин. Бироқ ҳадик шундаки, шакарнинг ҳам “эга”си чиқиб қолмасмикан? Худди олдингига ўхшаш...

Илгари иқтиёдимиздаги ёпиқ ва соядаги, яъни “теневой” сиёсат кўплаб валломатларни пайдо қилганини ҳамма билади. Боҳо шакарчи, фалон миллионер, фалон олигарх... Уларни биз, ўзимиз яратгандик. Божхонада махсус йўлаклар очиб, махсус рухсатномалар бериб ва бошқаларга бу йўналишда табу қўйиб... Оқибатда “вайронадан чиққан бу миллионерлар” қанча шаталоқ отишди. Жабрини одатдагидай халқ кўрди. Айтмоқчи бўлаётганим, яна шундай бўлмайдими? Шакарни хоҳлаган тадбиркор олиб кира оладими? Агар шундай бўлса, нарх-наво эркин бўлади. Акс ҳолда…

Ўзи, умуман, монополияга қарши курашни янада кучайтириш керак, деб ўйлайман. Эшитишимизча, ҳозир қурилиш ишларида урф бўлган алюмин профилларни четдан олиб киришга фақат “Имзо” ва “Акфа”га рухсат бор эмиш. Бу, албатта, бозордаги рақобатни йўқ қилиб, ана шу фирмаларни яккаҳокимга айлантиради-да. Бундай йўсинда мазкур компаниялар эгаси нафақат шахсий самолёт, балки Бойқўнғирда ўзига ракета сотиб олибди, дейишса ҳам ишониш мумкин.

Хуллас, қонунлар ҳаммага бирдай ишласа, бир тўда одамларга эмас, бутун халққа яхши бўлади. Ватан ва миллат мавқеини эса ҳар доимгидай саноқли бойлар эмас, меҳнаткаш ва фидойи халқ белгилайди" дейилади каналда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 135
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Бўлимлар