«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:22
ЎЗO‘Z

Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова

11 дек, 19:43 4 879 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова Яқинда Ўзбекистон жазони ижро этиш муассасаларидаги 575 нафар шахс президент фармони билан авф этилган. Шундан 361 нафари озод этилиб, 214 нафарининг ўталмаган жазо муддати ¼ қисмга қисқартирилган. Бу ҳақда 11 декабрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтилди.

Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Светлана Артикованинг таъкидлашича, авф билан озод этилган 361 нафар шахслар ижтимоий мослаштириш ҳамда қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмасликларини олдини олиш мақсадида ички ишлар ходимларининг профилактик назоратига олинган.

Бундан ташқари, ички ишлар ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида 257 та муддати тугаган ёки муддатидан ўтиб кетган фуқаролик паспортлари қайта тикланган ва эгаларига топширилган.

Фуқаролар орасида бўлган 1 нафар чет эл ҳамда 1 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилган. Тиббий кўрик хулосаси асосида уларнинг 24 нафарига даволаш муолажалари олиб борилиб, сил касаллигига чалинган 1 нафар шахс Тошкентдаги Олмазор тумани силга қарши курашиш диспансери ҳисобига олинган.

Ижтимоий мослаштириш масаласига келсак, жазодан озод этилганларнинг уйигача етиб бориши учун тегишли маблағ тўланади. Бу ҳам сиз билан бизнинг елкамизга тушади. Улар кузатиш учун ички ишлар идоралари томонидан албатта профилактика назоратига олинади”, - дея таъкидлайди Бош прокурор ўринбосари.

Душманга раво кўрмаймиз шу жойларда жазо ўташни. Жазони ўташ жойи дам олиш санаторияси эмас. Ҳамма маҳкумларнинг ҳам соғлиги аъло даражада эмас...”, - деб қўшимча қилди бош прокурор ўринбосари.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар