«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:24
ЎЗO‘Z

Марказдамизми ёки чеккада?

06 дек, 19:20 2 981 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказдамизми ёки чеккада? Беларусликларнинг ирония билан эътироф этишича, ушбу мамлакатнинг барча таълим муассасаларида Беларусь Европанинг қоқ марказида жойлашгани ҳақидаги таълимот ўқитилади, бунда географик жойлашувга урғу қаратилади.

Ростдан ҳам Беларусь географик жиҳатдан ҳар томонлама Европа қитъасининг марказида жойлашган, бироқ ҳам ривожланган Ғарбий ва Марказий Европа, ҳам ХХII асрда яшаётган Шимолий Европа ва ҳаттоки Россия учун ҳам периферия (чекка ҳудуд) ҳисобланади.

Худди шу назария Марказий Осиё минтақаси учун ҳам қўлланилиши мумкин - минтақа вакиллари географик жойлашувга урғу бериб, гўёки қўшни минтақалар бизсиз яшай олмайдигандек гапиришни яхши кўришади.

Аслида эса Марказий Осиёдаги марказийлик унинг номидагина бор холос. Минтақа Россия империясида ҳам, СССРда ҳам периферия бўлган, ҳозирги Россия учун ҳам периферия. Европа Иттифоқи учун-ку - перифериядан кейинги периферия. Осиёнинг йирик давлатлари учун Марказий Осиё - бу бир чеккадаги тушунарсиз Осиё, АҚШ учун - умуман 10-даражали минтақа.

Перифериянинг яна бир белгиси - Марказий Осиёда қўшни минтақалардан бир неча баравар кам аҳоли яшайди. Шунчаки таққосланг - Марказий Осиёда 60-65 миллион, Россияда 125 миллион, Хитойда 1,5 миллиард, Жанубий Осиёда 1,5 миллиард, Эрон ва Туркия ҳар бирида 85 миллиондан аҳоли яшайди. Бу улар учун жиддий бозор эмаслигимизни англатади.

Перифериялар учун географик жойлашув устунлик эмас, аксинча тўсиқ ҳисобланади. Шундай экан, Марказий Осиё мамлакатлари "биз марказдамиз, биз билан ҳисоблашишади" деб туриб олиш ўрнига, инсон капиталини ривожлантириш орқали жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши энг тўғри йўл бўлади.

@tashqaridaUZ телеграм каналидан олинди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар