«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 21:46
ЎЗO‘Z

Фарзанднинг отага меҳрибонлиги ҳақида: «Отаси борлар, отангизни эҳтиёт қилинг» (видео)

17 ноя, 20:46 3 349 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарзанднинг отага меҳрибонлиги ҳақида: «Отаси борлар, отангизни эҳтиёт қилинг» (видео) Исмим Фарангиза. 23 ёшдаман. Оталар фарзандлар учун берилган Худонинг энг яхши неъмати эканлигини дадамни йўқотганимдан кейин тушундим. Отамнинг ҳаётимда тутган ўрни жуда катта бўлган экан. Улардан кейин гўё юрагим ҳувиллаб бўм-бўш қолгандек...

Дадамни охирги йўлга кузатар эканман, у билан ўтган ширин дамларим кўз олдимдан бирма-бир ўтарди. Айниқса, дадажонимнинг она қизим деб эркалашлари қулоғим остида тинмай жаранглаб турарди.

Биласизми, барча қизлар онасига ўхшашни хоҳласа мен дадамга ўхшашни истардим. Дадажоним илм олишни, ҳунар ўрганишни, китоб ўқишни, боғ барпо қилишни яхши кўрардилар. Болалигимда ҳеч бир кўчатни менсиз экмас эдилар. Бир куни «дадажон бунча кўп дарахт экасиз, шунча дарахтни нима қиласиз десам», дадажоним: «Эҳ, қизалоғим, мен дарахтларни ўзим учун эмас сизлар учун, набираларим учун кўпайтираман. Худо хоҳласа, мендан кейин роҳатини кўрасизлар» дегандилар. Ҳозир шу ниҳоллар ҳосилга кириб улар айтганидек, акаларим, опам барчамиз ҳузурини кўриб юрибмиз.

Улғайиб ўқишга пойтахтга кетдим ва ота-онамдан йироқлашдим. Ҳозир 4-босқичда таҳсил оляпман. Дадажоним қизим сен диплом олган кунинг «диплом тўйи» қилиб бераман деб кўп айтардилар. Афсус насиб қилмаган экан... Баъзида балки ўқимасам бўлармиди шунда отамни меҳрларига бироз бўлса-да, тўярмидим деб ўйлаб қоламан. Бироқ ҳалигача дадамни йўқотганимга ишонгим келмайди, худди яна ўқишдан уйимизга борсам, дадам уйда ҳар галгидек мени кутаётгандек туюлаверади...

Дадам бизни ҳеч қачон ташлаб кетмайдилар деб ўйлардим. Бироқ ота-она ғанимат экан. Биласизми, бугун отамнинг олдида кўп бўлмаганим, унга қанчалар яхши кўришимни айтолмаганимдан афсусланаман. Қанийди ҳаёт ортга қайтса, ҳаммасинини айтишга улгурсам... Афсуски, энди бунинг сира иложи йўқ.

Ҳар сафар дадамни соғинганимда, кўргим келганида ота деган сўзни айтиш қанчалар бахт эканлигини тушунаман.

Отаси борлар, ана шу бахтингизни, отангизни эҳтиёт қилинг. Ҳар куни ёнига боринг, ғамхўрлик қилинг. Уларни қанчалар яхши кўришингизни айтинг. Дуоларини олинг. Токи имконни бой берганингиздан кейин дунёни остун-устун қилсангизда уларни топа олмайсиз...

Ривоят
Бир куни ота ўғлидан: «Ким кучли ўғлим, сенми, менми?» деб сўрабди. «Мен кучлиман-да, ота, сиз кексасиз, мен ёшман», деб жавоб берибди ўғил. Жавобдан қониқмаган ота яна сўрабди: «Нима учун сен кучлисан?». Ўғил: «Ахир, мен ўқиганман, ишлаяпман. Истаган юмушимни қилишга имкониятим ҳам, куч-қувватим ҳам етарли. Шунинг учун кучлиман-да», деб жавоб қилибди. Бу сўзлардан ранжиган ота ўғлининг ёнидан узоқлашибди ва эшик остонасига етганда ортига қайрилиб яна сўрабди: «Ўғлим, сўнгги бор сўрайман: ким кучли? Сенми, менми?», «Энди мен кучсизман, Сиз кучлисиз, ота» дебди ўғил. Ота унинг жавобидан ажабланиб, сабабини сўрабди: «Нега икки марта сўраганимда мен кучлиман дединг, учинчи бор сўрасам кучсизман, деяпсан, ўғлим». Шунда ўғил: «Икки бор сўраганингизда Сиз ёнимда эдингиз ота, энди мендан узоқроқдасиз, шунинг учун кучсизман», деган экан.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 2
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 104
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 46
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 77
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 58
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 0
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 2
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 1
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 3
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 26
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 38
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 29
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 145
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 20
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 104
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 46
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 104
  • Бўлимлар