«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 13:50
ЎЗO‘Z

Журналистлар ижодий уюшмаси: шаҳар ҳокими инсонийликка тўғри келмайдиган сўзларни гапирган

17 ноя, 14:20 2 734 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Журналистлар ижодий уюшмаси: шаҳар ҳокими инсонийликка тўғри келмайдиган сўзларни гапирган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларни йўқ қилиш таҳдиди акс этган аудиоёзув бўйича муносабат билдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли аудио ва матнли ахборот кенг тарқалди. Агар унга ишониладиган бўлса, шаҳар ҳокими сўз эркинлиги ва журналистлар шаънига нисбатан, нафақат эгаллаб турган лавозимига, балки умуман инсонийликка тўғри келмайдиган сўзларни билдирган.

Журналистларимиз Уюшма томонидан “Телеграмм” каналида очилган “Ўзбекистон Журналистлари гуруҳи” саҳифасида ҳам ижтимоий тармоқларда Ж. Ортиқхўжаевга тегишли ана шу аудио ва матнли ахборот пайдо бўлган пайтдан бошлаб бундай муносабат маданиятсизлик экани ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда.

Қўшимча қилиб шуни алоҳида таъкидлаймизки, Журналистлар уюшмаси тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳолат юзасидан ўзларининг адолатли хулосаларини билдиришлари зарур, деб ҳисоблайди. Инсон шаъни, жумладан журналист шаъни ва ҳақ-ҳуқуқи ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган ва унинг ҳар қандай бузилишлари қонуний баҳоланиши лозим”, дейилади Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси баёнотида.

16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларни йўқ қилиш таҳдиди акс этган аудиоёзуви тарқалди.

«Адолат» социал-демократик партияси биринчилардан бўлиб ушбу аудиоёзувга муносабат билдирди ва бу ҳолатни инсон ҳуқуқлари ва унинг шаъни, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқларининг бузилиши деб ҳисоблаб, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасидан ушбу ҳолат юзасидан ҳимоявий чора кўрилишини .

Халқ демократик партияси эса Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга таҳдидини халқ ва давлатга ҳурматсизлик деб [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly96YW1pbi51ei9qYW1peWF0LzYyNTg3LWhkcC1qYWhvbmdpci1vcnRpcWh1amFldm5pbmctdGFycWFnYW4tYXVkaW9zaWdhLW11bm9zYWJhdC1iaWxkaXJkaS5odG1s]баҳолади
.

Кейинроқ АОКА аудиоёзув бўйича ўрганиш олиб борилаётгани ҳамда ўрганиш натижасида тегишли чоралар кўрилишини




Мавзуга оид янгиликлар
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 0
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 1
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 363
  • АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади 22 апр, 22:30 32
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 0
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 54
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Бўлимлар