«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:30
ЎЗO‘Z

МИБ "антиқа ўғирлик"ни фош қилди

12 ноя, 19:53 3 967 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МИБ "антиқа ўғирлик"ни фош қилди Бугунги кунда замонамиз шиддат билан ривожланланаётган, тадбиркорлик билан шуғулланаман деган фуқароларимизга кенг имкониятлар яратилаётган бир пайтда, айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорларимиз энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг янгидан-янги усулларини ўйлаб топишмоқда.

Жумладан, Бюронинг Навоий вилоят бошқармаси ҳамда шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширишда, “З.Г” МЧЖ раҳбари Г.Зарипов жамиятга қарашли оҳак маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 25-банди “д” кичик банди талабларига зид равишда табиий газдан фойдаланиб келганлиги аниқланди.

Ушбу “шоввоз” Қарорнинг тегишли банди талабларидан антиқа усулда “айланиб ўтди”. Антиқалиги шундаки, жамиятдаги “СТГ” газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиб, ускунанинг ички қисмига тош бўлакларини ташлаш орқали сарфланаётган газни ҳисоблаш механизмини тўхтатиб қўйишга эришганлигига нима дейсиз?

Бюро ходимлари томонидан ушбу кирдикорлик фош қилиниб, таъминотчи корхонанинг қайта ҳисоб-китоб далолатномасига кўра, корхона манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилгани, яъни табиий газни ноқонуний истеъмол қилганлиги маълум бўлди.
Жамият раҳбари қилмишини тан олиб, етказилган 384 млн. сўмлик зарарни тўлиқ қоплаб берди, шунингдек қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка ҳам тортилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар