«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 02:18
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимини янада такомиллаштириш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил

12 ноя, 18:30 8 315 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимини янада такомиллаштириш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилаш бўйича таҳлил-тадқиқот ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сон Фармонига мувофиқ фуқаролар йиғинлари органларида «замонавий менежмент» тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолият йўналишлари, вазифалари ва жавобгарлик доирасини аниқ белгилаш, 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4731-сон Қарорига мувофиқ ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиб, «бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида ҳар бир маҳаллани аниқ бир йўналишга ихтисослаштириш назарда тутилган.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари - шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларидир. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади.

Маҳаллаларни ривожлантириш йўналишлари
Ўзбекистон республикасида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тизимини янада такомиллаштиришдан мақсад – маҳалаларнинг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришдир.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилашда қуйидагиларни инобатга олиниши мухим:
Биринчидан, маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий муҳитни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш борасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини ривожлантириш;
Иккинчидан, ҳудудлар инфрастуктурасини ривожлантиришда аввало ҳар бир маҳаллада истиқомат қилаётган фуқаролар бандлигини таъминлаш, яъни деҳқон, фермер хўжаликларининг ва томорқа ер эгаларининг фаолиятини, тадбиркорлик, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш;
Учинчидан, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари билан хорижий мамлакатлар муниципал бошқарув органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни шакллантириш;
Тўртинчидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш.

Хориж тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатдики, аксарият мамлакатларда фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти махсус қонунлар билан тартибга солиниб, ҳар бир муниципал бошқарувнинг ўз бюджети шакллантирилган. Хусусан:
Маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг иккита асосий модели мавжуд бўлиб, улар – Англо-саксон модели ва Европа модели.

Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия каби давлатларда кенг тарқалган маҳаллий ўзини-ўзи бошқаришнинг Англо-Саксон модели фуқаролар ўзини-ўзи бошқаришнинг мустақиллиги биринчи навбатда аҳоли томонидан бошқарилиши, маҳаллий давлат органлари ва давлат маъмурияти вакилларининг иштирок этмаслиги билан ажралиб туради. Маҳаллий бошқарувнинг асосий принципи - "ижобий тартибга солиш принципи" бўлиб, қонун доирасида ва берилган ваколатлар доирасида мустақил ҳаракат қилишни билдиради.

Муниципал бошқарув органи қуйидаги йўналишларда фаолият юритади:
1) Муниципалитетга қарашли ҳудудни ривожлантириш;
2) Солиқлар ва тўловлар орқали ўз бюджетини шакллантириш;
3) Социал хизмат кўрсатиш шаклларининг аҳолига қулай турларини жорий қилиш;
4) Жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда фаолият юритиш;
5) Аҳолининг турли қатламларини қўллаб-қуватлаш мақсадида хайрия тадбирларини уюштириш;
6) Ҳудудидаги юридик шахслар, компаниялар ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг хомийлигини таъминлаш мақсадида электрон ҳамкорликни амалга ошириш.

Маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг Европа модели Франция, Италия, Испания, Белгия ва Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва француз тилида сўзлашадиган Африка мамлакатларида кенг тарқалган. Унинг хусусиятлари: маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг мустақиллиги чекланган, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари юқори турувчи маъмурий органга бўйсунган холда фаолият юритади. "Назорат қилиш принципи" устунлик қилади - маҳаллий ҳокимият органлари қонунларда аниқ тақиқланмаган барча ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар, қуйи маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини назорат қилиб боради.

Швецияда 290 та маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув органи бўлиб коммуна деб номланади. Коммуналар уюшмаси Svenska kommunfurbundet дейилади. “Маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув тўғрисида” ги қонунга мувофиқ коммуналар худуд инфратузилмасини шакллантиришда аутсорсинг хизматларидан фойдаланишади. Коммуналарда 18 ёшдан 80 ёшгача бўлган фуқаролар ишлаши мумкин бўлиб, худуд инфратузилмаси коммуна бюджети асосида ривожлантирилади.

Латвия Республикасида “Ўзини-ўзи бошқарув тўғрисида” ги Қонун 1994 йилда қабул қилинган бўлиб, 100-моддасида ўзини-ўзи бошқарув органларининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги келишув асосида амалга оширилиши белгиланган.
Ўзаро ҳамкорлик келишувида қуйидагилар кўрсатилади:
1) ҳамкорлик мақсадлари;
2) ҳамкорлик шакли;
3) умумий мақсадга эришишда ҳар бир ўзини ўзи бошқариш органининг молиявий ва мулкий иштироки;
4) ҳамкорлик кенгашини тузиш ва ваколатларини белгилаш;
5) ҳамкорлик шартномасини бекор қилиш тартиби.

Германия Федератив Республикасида ўзини-ўзи бошқарув муниципал жамоат бошқарувига асосланиб, 1982 йилда қабул қилинган “Жамоат бошқаруви тўғрисида”ги қонунга асосланади. Худудлардаги ўзини-ўзи бошқарув органлари ўзаро шартномалар асосида соҳалараро хамкорлик олиб боришади. Фуқаролар ўзини-ўзи бошқарув органлари ўз бюджетига эга бўлиб ҳудудларига қарашли ерга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга оширади.

Франция республикасида ўзини-ўзи бошқарув органлари кантонлар 1838 йилдан бери мавжуд. Кантон аҳолиси томонидан 6 йил муддатга сайланадиган умумий кенгашдир. Кантонлар бир неча жамоаларнинг бирлашмалари бўлиб, улар маҳаллий ҳокимиятнинг идоравий органларини сайлайдиган сайлов округлари ҳисобланади. Ҳар бир кантондан битта бош маслаҳатчи сайланади. Кантонларда қуйидаги йўналишлар ривожлантирилмоқда:
- социал соҳаларга инновацияларни халқаро грандлар орқали жалб қилиш;
- уй-жой қурилиши, касб-ҳунар таълими, архив иши ва санитария каби соҳаларни модернизациялаштириш;
- ҳудуд экотизими табиийлигини сақлаб қолиш.

Юқоридаги таҳлилларга ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасига асосланиб, Ўзбекистон республикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни таклиф этамиз:
- Президентнинг Халқ қабулхоналари ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро фаолият юритиш;
- Мамлакатда туризм ривожини жадаллаштириш, туристлар оқимини кўпайишига эришиш мақсадида 20 дан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйларига эга бўлган ва сайёҳлар учун камида 5 турдаги хизмат кўрсатувчи "Туристик маҳалла", "Туристик қишлоқ" ёки "Туристик овул" мақомидаги махаллаларнинг миллий-замонавий қиёфасини шакллантириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Туристик махаллаларда фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини киритиш;
- давлат органлари билан хамкорликнинг электрон ахборот алмашиш тизимига ўтиш;
- ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқаролар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини, ҳунармандчиликни ривожлантиришга оид ижтимоий-иқтисодий дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш ва уларнинг ижросини таъминлашда ҳамкорлик ўрнатиш.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимини янада такомиллаштиришда махалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади. Яъни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик, фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик ҳамда фуқаролар йиғини раиси фаолиятининг кафолатларини бузганлик учун қонунчилигимизга маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги нормани киритиш зарур.
Д.Анварова,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат
тадқиқот институти масъул ходими
ўзини ўзи бошқариш, фуқаролар, орган




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 135
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 34
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 219
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 88
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар