«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 13:32
ЎЗO‘Z

Марказий банк сўмнинг рамз тарзидаги график белгисини тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлди

12 ноя, 12:54 2 547 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк сўмнинг рамз тарзидаги график белгисини тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлди Президент Шавкат Мирзиёев янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг пул тизими Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигини, пул муомаласини ташкил этишни ва уни тартибга солишни ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир. Бир сўм юз тийиндан иборат.
Сўм Ўзбекистон Республикасидаги ягона чекланмаган қонуний тўлов воситасидир.

Ўзбекистон Республикаси пул белгиларининг номинал қиймати Марказий банк томонидан белгиланади.
Сўмнинг рамз тарзидаги график белгиси Марказий банк томонидан тасдиқланади.

Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пул муомаласини ташкил этади.
Сўм ва олтин ўртасида ёки бошқа қимматбаҳо металлар ўртасида нисбат белгиланмайди.

Марказий банк пул белгиларининг тайёрланишини, муомалага чиқарилмаган пул белгиларининг сақланишини, босма қолиплар ва бўёқларнинг сақланиши ҳамда йўқ қилинишини таъминлайди, нақд пулларни сақлаш, ташиш ва инкассо қилиш, шунингдек уларни йўқ қилиб юбориш қоидаларини белгилайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 0
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 2
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 15
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 242
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 347
  • Андижонлик йигит Кореяга ўқишга кетгач, террористик ташкилот етакчилари таъсирига тушгани аниқланди 17 апр, 17:55 256
  • Сўнгги янгиликлар
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 0
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 0
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 1
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 2
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 4
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 13
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 62
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 21
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 54
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 55
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 136
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 259
  • Бўлимлар