«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 14:17
ЎЗO‘Z

«Олтин кабутар» парвозда, «Йўловчи» штурвалда

06 ноя, 06:35 5 303 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Олтин кабутар» парвозда, «Йўловчи» штурвалда Ўтган ҳафта кўпчилик кутган, айримлар эса ўйламаган ҳодиса юз берди, интернет-телевидение вакилларининг кўрсатуви «Олтин кабутар» танлови номинантлари ичида биринчилардан бўлиб турибди. Ҳа, «Йўловчи» биринчилик йўлида. Ҳафта давомида кўрсатув мухлислари ва мухлисларининг мухлислари томонидан ушбу лойиҳанинг биринчи ўринни олиши учун овоз бериш бошланди. Биринчи 20талик, 10талик, 5талик ва, ниҳоят, биринчи – ҳозирча кўрсатув рўйхатнинг аввалида турибди.

Танлов ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак. «Ёшлар» телерадиоканали» акциядорлик жамияти ва «Озод юрт тўлқинлари» МЧЖ ташкилотчилари ҳисобланган танловнинг низомида айтилишича, асосий мақсад – умуминсоний қадриятларни тарғиб қилиш, ёшларни халқимизнинг тарихий анъаналари, маънавий қадриятлари, миллий маданиятимиз ва жаҳон цивилизациясининг илғор ютуқлари асосида маънавий-аҳлоқий жиҳатидан етук, маърифатли, билимли ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёш авлоднинг фаол ҳаётий позициясини шакллантиришга қаратилган ижод намуналарини саралаш ва бу борада фаоллик кўрсатган телевидение, кино, санъат ва маданият соҳаси вакилларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Хуллас, ният яхши ва бу йўлда қадамлар ташланди. Анъанавий ТВ орқали эфирга узатилмайдиган ва, умуман, Ўзбекистон учун ноодатий ҳисобланган онлайн телевидение вакилларининг иштироки танловга, унинг адолатли ўтишига нисбатан ишончни оширмоқда.

«Йўловчи» ортидан биринчи 10таликда «Марказий студия» (MY5), «Зирапча» («Севимли»), «The Cover Up» (ЗўрТВ), «Алдама мени» (ЗўрТВ), «Омон-омон» (MY5), «Реал хит» (ЗўрТВ), «MTV Shou Kids» («Миллий»), «Бу менинг онам» (ЗўрТВ), «Хафа бўлиш йўқ» (ЗўрТВ) каби кўрсатувлар ўрин олган ва бу бошланиши, асосий мусобақа ҳали олдинда.

Танловнинг бошида яқин таъқибчиларидан ўзиб кетиши, «Йўловчи» каби кўрсатувларга халқнинг чанқоқлигини кўрсатади, бу ижодкорларни хурсанд қилмасдан қолмайди, албатта.

Лекин, айрим мулоҳазалар ҳам бор, бу овоз бериш жараёнининг шаффофлиги масаласи, яъни сайт ижодкорлари томонидан у ёки бу кўрсатувнинг берилган овозлар сонини сунъий ошириш имконияти назорат остидами? Тўғри, танловнинг холис ва ҳаққоний ўтишини таъминлаш ташкилотчиларининг асосий вазифаси сифатида кўрсатилган, аммо бунинг механизми, жамоатчилик назорати кабилар ёритилмаган.

Шунингдек, танловнинг 3-5-босқичлари фақат смс овоз бериш йўли орқали ўтказилиши ҳам турли саволларни келтириб чиқаради, смс бепулми ё пуллик қисқа рақамга хабар йўллаш орқали амалга ошириладими?

Саволлар бор...

Ҳозирча эса 2-ўринда бораётган «Марказий студия» таҳлилий-информацион дастури шаҳдам қадамлар ила «Йўловчи»га яқинлашмоқда. Ўйлаймизки, айрим кўрсатувларнинг танлов ташкилотчиларига ёки катта армияга эга «Ёшлар Иттифоқи»ига алоқадорлиги танловнинг холислигига таъсир кўрсатмайди.

«Йўловчи» мухлисларидан танлов давомида севимли кўрсатувларининг жадвалдаги ҳолатидан хабардор бўлиб туришларини сўраймиз. Эзгу ниятларни асосий мақсад қилиб олган ушбу лойиҳанинг ғалабаси бу каби кўрсатувларнинг кўпайишига, анъанавий телеканалларда ҳам халқимизнинг илму-маърифатига хизмат қиладиган туркум кўрсатувлар пайдо бўлишига сабаб бўлса, ажаб эмас.

Дарвоқе, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, агар «Йўловчи» ғалаба ғозонса, кўрсатув МТРК қошидаги бирор-бир ТВ орқали эфирга узатилар экан.
Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Бўлимлар