«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 17:40
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда Naqshbandi tourism festival—2019 фестивали бўлиб ўтмоқда (фото)

02 ноя, 17:58 3 205 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда Naqshbandi tourism festival—2019 фестивали бўлиб ўтмоқда (фото) Малайзиянинг «Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти» ташаббуси билан 31 октябрдан 7 ноябрга қадар ўтказилаётган Ўзбекистонда зиёрат туризми йўналишида Naqshbandi tourism festival—2019 номли халқаро тадбири иштирокчилари Тошкент шаҳрида кутиб олинди. Улар илк зиёратни Бухородан бошлади. Бу ҳақда Бухоро вилояти туризмни ривожлантириш департаменти хабар берди.

Мазкур тадбир Hilal Travel сайёҳлик ташкилоти ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамкорлигида ташкил этилган.

Naqshbandi tourism festival—2019 халқаро фестивали доирасида 18 давлат, жумладан, Малайзия, Индонезия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Буюк Британия, Янги Зеландия, Австралия, Бразилия ва АҚШ давлатларидан 200 га яқин меҳмон вилоятга ташриф буюрди.

Зиёрат дастури доирасида меҳмонлар вилоятда жойлашган «Етти пир» номи билан машҳур бўлган ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний, Хўжа Ориф Ревгарий, Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандий, Хўжа Бобои Самосий, Хўжа Али Ромитаний, Абул Ҳафс Кабир ҳамда Саййид Амир Кулол каби улуғ зотларнинг зиёратгоҳларида бўлди.

Бундан ташқари, меҳмонлар фестиваль дастурига кўра, 8-мўъжиза деб тан олинган Пойи Калон мажмуасида жойлашган Мири Араб Олий мадрасасига ҳам ташриф буюриб, унинг фаолияти ҳамда тарих саҳифаларида сайқалланган Арк қўрғони ва Лаби Ҳовуз майдони ва қадимий савдо тоқлари ва бир қатор маданий мерос объектлари билан яқиндан танишди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 0
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 0
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 0
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бўлимлар