«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 19:35
ЎЗO‘Z

ДХХ Наманган ва Андижон вилоятларида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётган бир нечта шахсни қўлга олди

19 окт, 20:00 2 777 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ Наманган ва Андижон вилоятларида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётган бир нечта шахсни қўлга олди Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гиёҳванд моддалар савдоси
билан шуғулланувчи бир нечта шахслар фаолиятига чек қўйилди.

Жумладан, Наманган шаҳрида яшовчи Эркин Мавлонов, Мирзоҳид Лутфиллаев ва Баҳодир Турғуновлар гиёҳвандлик моддасини харид қилиш мақсадида Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Ахси туманига боришади. У ерда Элнур исмли шахсдан 2 кг. 942 гр. “гашиш”ни 15 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулни олиб келгунга қадар гаров тариқасида М.Лутфуллаевнинг фуқаролик паспортини ҳамда Б.Турғуновнинг ўзини Қирғизистон ҳудудида қолдиришади.

Шундан сўнг Мавлонов юртимизга қайтиб келади, Лутфуллаев эса гиёҳванд моддани айланма йўллар орқали мамлакатимизга олиб киради. Лекин, оғуни Мавлоновга бераётган вақтда уларнинг иккаласи ҳам қўлга олинади.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб Баҳодир Турғунов ҳам қўшни мамлакатдан олиб келинди. Текширувлар давомида унинг уйидан 158 гр. “гашиш” моддаси топилди.

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган бошқа бир тезкор тадбир давомида 1973 йилда Наманган шаҳрида туғилган, муқаддам судланган, Раҳматжонов Маъсум Нажмитдинович вилоят марказидаги “Сарбон” тантаналар мажмуаси олдида Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган 7 кг 667 гр. “гашиш” моддасини олиб кетаётган вақтида ушланди.

Бу каби ҳолатлар Андижон вилоятида ҳам қайд этилди. 1987 йил Андижон шаҳрида туғилган Ўткирбек Холматовга қирғизистонлик Дилбар исмли аёл “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасини ажратиб турувчи “Шаҳрихонсой” каналига қўшни давлат ҳудудида туриб, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси жойланган 5 дона елим идишларни оқизиб юборади. Холматов эса келишилган вақтда ушбу елим идишларни каналнинг Қўрғонтепа тумани “Маъмуробод” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган қисмидан қабул қилиб олади.

Шундан сўнг Ўткирбек Холматов ҳамтовоғи Жасурбек Халилов бошқарувидаги “Cobalt” автомобилида гиёҳвандлик моддасини Андижон шаҳрига олиб кетаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди. Текширув давомида уларнинг ёнида 1 кг. 982 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. Латипжонов Лочинбек Лазизжон ўғли ҳам қирғизистонлик Абдулазиз исмли шахс томонидан “Шахрихонсой” канали орқали оқизиб юборилган 2 кг. 810 гр. “гашиш” моддасини қабул қилиб олиб, келгусида сотиш учун ўз яшаш хонадонига яшириб қўяди. ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу гиёҳванд модда ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида оғуфурушлардан жами 15 кг 559 гр. “гашиш” гиёҳванд моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 30
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 60
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 23
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 26
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 92
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 303
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 0
  • Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради? 20 апр, 18:13 1
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 81
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 30
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 90
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 123
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Бўлимлар