«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 01:59
ЎЗO‘Z

ЙПХга навбатдаги «тарсаки»: ҳайдовчи яна бир судда ютиб чиқди

18 окт, 16:32 4 198 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЙПХга навбатдаги «тарсаки»: ҳайдовчи яна бир судда ютиб чиқди Тошкентлик фуқаро Е.Журов машинанинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласида судда ютиб чиқди деб ёзади "Хабар" нашри.

Шу йилнинг 3 август куни Е.Журов «Нексия» русумли автомашинани бошқариб кетаётганда ЙПХ инспектори тўхтатади ва автоуловнинг орқа ён ойналарига берухсат парда қўйиб олганлик айби билан унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид баённома расмийлаштиради. Инпектор бу жараёнда ҳайдовчининг гапларига қулоқ солиб ўтирмагани эҳтимоли катта. Шунингдек, Е.Журовнинг баённомага имзо қўйишдан бош тортгани ҳам.

Шу тариқа Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг (МЖтК) 126-моддаси 1-қисми билан безатилган «дело» судга оширилди. Биласиз, мазкур модда «Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш» дея номланиб, бундай ҳуқуқбузарликни содир этган шахс энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима тўлашга мажбур этилади.

Йўқ жойдан шунча жарима тўлаш кимга ёқади? Қолаверса, орқа ён ойналардаги парда, 126-модда баёнида кўрсатилганидек, ҳайдовчининг «теварак-атрофни кўришини» чекламаса...

Қисқаси, уч кун аввал — 16 октябрь санасида Яшнабод туман маъмурий суди судьяси У.Мадиева мазкур «иш»ни эзғилаб-эзғилаб кўрди ва... ҳайдовчи фойдасига қарор чиқарди. Яъники, Е.Журовнинг хатти-ҳаракатларида МЖтКнинг 126-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик йўқ.

Мазкур суд қарорини ЙПХ инспекторларига туширилган навбатдаги «тарсаки» дейиш мумкин. Зеро, кейинги пайтларда машинанинг орқа ён ойналарига парда илиш қоидабузарликми ёки йўқми деган маънода чунонам баҳс-мунозара бўлмоқда. Аксарият билгичлар «бунда ҳуқуқбузарлик йўқ» дейишига қарамай, ЙПХ ходимлари ҳамон ўз билганича иш тутишмоқда...

Мазкур мисол шу гапга яна бир далил.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 70
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 65
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 110
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 197
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 62
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 0
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 0
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 1
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 0
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 2
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 21
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 70
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 65
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 51
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 37
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 110
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 211
  • Бўлимлар