«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:49
ЎЗO‘Z

Актам Ҳайитов «кўп гўшт еяпмиз»га изоҳ берди

17 окт, 23:17 4 321 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Актам Ҳайитов «кўп гўшт еяпмиз»га изоҳ берди Фото: ЎзЛиДеП
Яқинда Фермерлар кенгаши раиси сифатида Актам Ҳайитов гўшт нархи ошиб кетаётганини тилга олиб, бунга асос сифатида аҳолининг кўп гўшт истеъмол қилаётганини айтганди. Бу фикр кўп муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Ўзбекистон либерал-демократик партияси раиси Актам Ҳайитов «Дарё»га берган интервюсида ушбу баёнотига изоҳ берди.

— Бир нарсага хурсандманки, бу масала жуда катта диққат билан, эътибор билан кузатилди. Албатта, гўшт истеъмоли жуда нозик масала, сабаби гўшт одам истеъмол рационидаги қиммат озуқалар қаторига киради. Мен ҳозирги гапларим билан ҳеч кимни оқламоқчи ёки ҳеч кимга эътироз билдирмоқчи эмасман. Ўша пайтда нутқдан айнан «Биз кўп гўшт истеъмол қиляпмиз» сўзларининг ажратиб олиниши ва асосий планга олиб чиқилишидан норози ҳам эмасман. Албатта, нутқнинг қизиқарли ва эътиборнинг тортадиган қисми шу эди. Мен шу фурсатдан фойдаланиб бу фикрга изоҳ бермоқчиман.

Биринчидан, «кўп гўшт еяпмиз» дегани халқимизнинг ҳаммаси кўп гўшт еяпти дегани эмас! Ўзингиз ўйлаб кўринг, расмий равишда 1,4 миллион одам ишсиз. Ишсиз одамнинг кўп гўшт ейишга имконияти йўқ-ку! Паст даромадли, имконияти чекланган аҳоли қатлами бор… Бу гапни айтишимга икки сабаб бор эди. Аввало, республика бўйича гўшт истеъмоли йилдан йилга ошиб бормоқда. Чунки ҳар йили халқимиз 500–600 мингга кўпаймоқда. Аҳоли сони ошгач, табиийки, гўштга бўлган талаб ошади. Буни рақамларда ҳам келтиришим мумкин.

Иккинчидан, аҳолининг яхши яшайдиган, ўзига тўқ қатлами сонининг ошиб бориши ҳам гўшт истеъмолининг ошишига сабаб бўлмоқда. Биз статистик натижаларни эълон қилдик. 2018 йил кўрсаткичларига қарайдиган бўлсак, гўшт истеъмоли аҳоли жон бошига 43 килограммни ташкил этмоқда. Агар бу кўрсаткични 2010 йил билан таққослайдиган бўлсак, у даврда кўрсаткичлар бугунгига нисбатан кам бўлган, яъни 33–34 килограммни ташкил қилган.

Умумий истеъмолни ҳисобини келтирадиган бўлсак, аҳоли 2000 йилларда 1 миллион тонна атрофида гўшт ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилган. 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 1,5 миллион тоннага етди. Ҳалиги гап шу маънода айтилган эди. Унинг талқини сал янглишроқ бўлди. Бир ҳафтада етарлича гўшт сотиб олишга маблағи етишмайдиган оилалар бор орамизда! Мен қайсидир гапим билан кимнингдир кўнглига тегиб қўйган бўлсам, таъкидлаб ўтаманки, бундай мақсадим йўқ эди, — деган Актам Ҳайитов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 363
  • АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади 22 апр, 22:30 32
  • 23-30 апрел кунлари учун тезкор ахборот эълон қилинди 22 апр, 22:11 286
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар