«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:09
ЎЗO‘Z

12 йилга озодликдан маҳрум этилган боксчи Сергей Михайлов оқланди

17 окт, 21:30 2 723 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
12 йилга озодликдан маҳрум этилган боксчи Сергей Михайлов оқланди “Jahon.uz”нинг маълум қилишича, Сергей Егорович Михайлов шунча муддат қилмаган жинояти учун қамоқда ўтирган.
Андижонлик машҳур собиқ боксчи Сергей Егорович Михайлов (Бокс бўйича Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби) “Ўзбекистон ифтихори”, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи унвони ва “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

У Ички ишлар вазири томонидан ҳам 12 марта рағбатлантирилган. Сергей Михайлов Ўзбекистон байроғини ўзининг боксдаги ғалабалари билан бир неча маротаба кўкларга кўтарган кучли спортчи бўлган.

Михайлов Сергей Егорович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва Террозимга қарши курашиш бош бошқармаси катта тезкор ходими лавозимида, майор унвонида хизмат қилган.

Михайлов Сергей Егорович собиқ МХХ ходимлари томонидан 2010 йил 27 январь куни ноқонуний валютафурушларга “қараб турганлик”да гумон қилиниб қамоқ олинган эди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2010 йил 13 декабрь кунидаги ҳукмига кўра, С.Михайлов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,177-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари, 205-моддаси 2-қисми «а,б,в» бандлари ва 210-моддаси 3-қисми «б,в» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида 3 йилга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Кассация инстанциясида 2019 йил 10 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2010 йил 13 декабрдаги ҳукми бекор қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2010 йил 13 декабрь кунидаги ҳукмига кўра, С.Михайлов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,177-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари, 205-моддаси 2-қисми «а,б,в» бандлари ва 210-моддаси 3-қисми «б,в» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида 3 йилга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мазкур ҳукм билан Ҳакимжонов Абдуазим Ҳакимжон ўғли, Рисқиев Сардор Равшанбекович, Азимов Оқилхўжа Сагдуллаевич, Шомохсудов Алишер Шоолимович, Назиров Зокир Файзуллаевич, Ерматов Музаффар Джурабаевич, Ачилов Шерзод Ходжиахмедович, Нурматов Шахобиддин Хуснитдинович, Ибрагимов Ильхом Хосилджонович, Мирсагатов Мурод Джабборович ва Худайберганов Даврон Рихситиллаевичлар ҳам судланган.

Улар асосан ноқонуний валюта олди-сотдисида айбдор деб топилишган.

2010 йилда айрим фуқаролар валюта айирбошлаш шаҳобчасига келадиган бегона фуқароларни киришига тўсқинлик қилиб, уларни алдов ва қўрқитиш йўллари билан қайтаришгани, ТИФ Миллий банки Бош амалиёт бошқармаси бошлиғи Иногамов Ботир Икрамович, мазкур банк эксперт акредитлари ва кафолатлари бўлими бош мутахассиси Шайданов Тимур Рашидович, ТИФ Миллий банки Бош амалиёт бошқармасига қарашли Юнусобод кўчаси, 14-уйда жойлашган 26002263-сонли валюта айирбошлаш шаҳобчаси ходимлари А.Пиржанова, М.Собитова, Ш.Валиева, Л.Резцова, Л.Рахимгулова, З.Хасанова, А.Василева, ОАТБ «Савдогарбанк» Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Акрамов Махамад Адхамович, ушбу банк амалиёт бошқармаси бошлиғи Икрамов Дилмурод Ботирович эса, махсус ташкил этилган уюшган жиноий гуруҳ манфаатларида валюта шаҳобчаларига қанча валюта ажратилганлиги хусусида ва бошқа хизмат маълумотларини ошкор қилиб, эвазига моддий манфаатдор бўлишгани тезкор маълумотлар натижасида аниқланган.

Сергей Егорович Михайлов эса Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚ ва ТҚКБда катта тезкор ходим лавозимида хизмат қилиб келиб, ўз хизмат ваколатларидан фойдаланиб, жиноий гуруҳ аъзолари фаолиятини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан яшириб, уларнинг ортидан қайси ташкилот текширув ва кузатув ишлари олиб бораётганлиги тўғрисида хабар етказиб туриш билан шуғулланган деган тахминга келинган ва якунда унга айнан мана шу ёпиштирилган.

Сергей Михаловнинг айтиш мумкин бўлса, ушбу жиноят иши юзасидан иккита кичик айби бўлгани ҳам рост. Биринчидан, у ушбу жиноий гуруҳ аъзоси бўлган О. Азимов яъни, (Азимов Оқил билан у 2007 йилда Тошкент шаҳар МХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида танишган) ўзининг информаторидан соат (Romanson Adel Autamatic)ни совға сифатида олган. Иккинчиси эса уларнинг ортидан кузатиб юрган автомашинанинг рақамларини аниқлаб, ушбу рақамлар аллақачон тегишли тартибда йўқ қилиб юборилган автомашиналар рақамлари эканлигини Ички ишлар вазирлиги базасидан текшириб берган (Ушбу автомашина рақамлари катта эҳтимол билан собиқ МХХнинг тезкор ходимларига тегишли бўлган бўлиши мумкин). Бўлди бошқа ҳолатда Сергей Михайловнинг бу гуруҳ ва унинг аъзолари билан бошқа алоқаси бўлмаган.

Жиноят иши ҳужжатлари (6-жилд, 266-268-бетлар)да Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚ ва ТҚКББ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан С.Михайловга хизмат тавсифномаси берилган бўлиб, унга кўра С.Михайлов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚваТҚКББ Криминал ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси 3-бўлим катта тезкор қакили лавозимида 2005 йил март ойидан буён ишлаб келиб, унинг саъйи-ҳаракатлари билан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналиши бўйича содир этилган бир қатор жиноятлар, шу жумладан кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний олди-бердиси билан шуғулланувчи шахсларни ушлаш, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланувчи шахсларни ушлаш, буюртма бериш орқали одам ўлдириш, террорчилик ва бошқа шу каби ўта оғир турдаги жиноятларни фош этиб, С.Михайлов ўзига юклатилган вазифани қонунчиликка риоя қилган ҳолда, маъсулият билан пухта бажариб келганлиги, хизмати давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан “Дўстлик” ордени билан тақдирлангани ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда қўшган ҳиссаси учун Вазирлик раҳбарияти тмонидан 12 маротаба рағбатлантирилгани, интизомий равишда жазоланмагани кўрсатилган.

Суд барча ҳолатларни ўрганиб, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2010 йил 13 декабрдаги ҳукмининг Михайлов Сергей Егоровичга нисбатан қисмини бекор қилди. Михайлов Сергей Егоровичнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,177-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари, 205-моддаси 2-қисми “а,б,в” бандлари ва 210-моддаси 3-қисми “б,в” бандларида назарда тутилган жиноят аломатлари (жиноят таркиби) бўлмаганлиги ҳамда унинг содир этилган жиноятларга дахли бўлмаганлиги сабабли реабилитация қилинди ва жиноят ишининг унга нисбатан юритилган қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2 ва 3-бандларига асосан ҳаракатдан тугатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 89
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 137
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар