«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:57
ЎЗO‘Z

Дубай амирининг ўғли Ўзбекистонда лочин билан ов қилди (видео)

17 окт, 00:42 6 310 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дубай амирининг ўғли Ўзбекистонда лочин билан ов қилди (видео) 13 октябрь куни Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Мартабали меҳмон лочин билан ов қилиш мақсадида Dubai Air Wing компаниясининг Boeing 747 самолётида Навоий шаҳрига учиб келди. Бу шаҳзода учун анъана бўлиб қолган ва у ҳар йили Ўзбекистонга шу мақсадда келади.

Қайд қилиш жоизки, Навоий шаҳридан қарийб 50 километр узоқликдаги чўл ҳудудида 300 гектар ер майдонни эгаллаган «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» (АЙТАМ) жойлашган.

Марказ Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амирлигининг ҳокими, Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ташаббуси билан 2008 йилнинг апрель ойида ташкил этилган.

АЙТАМ фаолиятининг асосий мақсади – Ўзбекистонда Осиё йўрға тувалоғининг барқарор популяциясини қўллаб-қувватлаш, уларни кўпайтириш, асраш, ҳамда ҳар йили қушларни ёввойи табиий муҳитга қўйиб юбориш каби тадбирлар мажмуасидан иборат.

Қушларни ёввойи табиатга учириш мавсуми асосан сентябрь-октябрь ойлари ҳисобланади. 2012 йилдан шу вақтга қадар марказ томонидан табиатга 10 мингга яқин йўрға тувалоқ ёввойи табиатга учирилган.
Шаҳзода Ҳамдан бошчилигидаги делегация лочинлар билан шу ҳудудда тувалоқларни овлади ва бу ҳақдаги видеолавҳани Твиттер саҳифасига жойлади.

#Uzbekistan Trip#Fazza pic.twitter.com/34jYp9ohgl

— قروب فزاع (@groupfazza) October 16, 2019

Ҳамдан ибн Муҳаммад Ол Мактум - Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ол Мактум ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У жуда фаол ҳаёт кечириши билан машҳур. Унинг қизиқишлари доираси кенглиги ҳаммани ҳайратга солади. Шаҳзода парашутдан сакраш, сув остига шўнғиш, балиқ ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт ва спортнинг кўплаб бошқа турларига қизиқади. «Фазза» тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар