«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:54
ЎЗO‘Z

«Эҳтиёт бўлинг: Орамизда сотқин бор!»

12 окт, 23:17 8 529 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Эҳтиёт бўлинг: Орамизда сотқин бор!» Ижтимоий тармоқни титкилаб ўтирсангиз ора-орада “Нархозда ўқийдиган Эшмат домласи пора олаётганда видеога олиб интернетга чиқариб юборибди, кейин бу материални интернетда тарқатганлиги сабаб қатъий огоҳлантирилибди”, “Тошмат ишхонасидаги адолатсизликни ёзган экан, мақоласи тақиқланган сайтларда чиқиб, ишдан ҳайдалиб кетибди” қабилидаги турли хабарларга кўзингиз тушади. Аниқ далилни инкор қилишади, камига эса бу шахсларни нотўғри ахборот тарқатувчи сифатида баҳолаб, “ҳайфсан”, огоҳлантириш, жарима каби “мукофотлар” билан “сийлашади”.

Бирор таълим муассасаси ёки ташкилот ичидан қонунга зид ҳолат туширилган видео, аудио ёки расм кенг оммага “сиздириб” чиқарилса , кўп ҳолларда ўша ташкилот ёки муассасада катта эҳтимол билан телефонлар, ноутбуклар текширув комиссияси ўз ишини бошлаб юборади. Ҳеч ким тарқатилган материалдаги ҳолат устида бош қотирмайди. Ҳамманинг фикр-у хаёли ўша ярамас сотқинни топишда. Тарқатган одам адолатни хоҳлаганди. Энди уни сотқин ва хоинга чиқаришади.

Жамиятимизда инсонлар онгини бошқариш учун айрим шахслар ҳақиқатни айтаётган одамлар томон "у тухматчи, у сотқин, у хоин" деб ёппасига ташвиқот қилиб, халқнинг ишончига кириб олишга ҳаракат қилишади. Минг афсуслар бўлсинки, ҳақ ноҳақни ажратолмай аросатда қолган, "оломончилик" кайфиятидаги халқимиз ҳамон юқори лавозим эгаларини авлиё, уларнинг ҳар бир сўзини фавқулодда қонун деб ҳисоблашади.

Тўғри, раҳбарнинг сўзи қонун бўлиши, буйруқлари бажарилиши шарт, лекин бу рағбар хато қилмайди, адашмайди дегани эмас."Қўрқоқ олдин мушт кўтаради" деганларидек, уларнинг кирдикорларини очган одамни “бу хоин Ватанни сотди” деб уйдирма қилишади.

Танқиднинг муаллифини эмас, муаммонинг моҳиятини ўрганиш лозим!

Аслида ижтимоий тармоқда тарқалаётган материаллар жамиятга тутилган кўзгудир. Кўзгуга қараб бироз мушоҳада юритишимиз, кўзгуга қарашдан эса чўчимаслигимиз керак.
Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар