«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:08
ЎЗO‘Z

Сенат «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонунни маъқуллади

11 окт, 16:47 2 671 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенат «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонунни маъқуллади Сенатнинг 23-ялпи мажлисида «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мазкур қонун 12 боб, 63та моддадан иборат бўлиб, тўлов бозорида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, тўлов бозори иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашни мақсад қилади.

Қонунда белгиланишича, тўлов тизими – унинг оператори, иштирокчилари ва тўлов ташкилотларининг белгиланган тартиб-таомилларни, инфратузилмани ва қоидаларни қўллаш воситасида ҳамкорлик қилиш йўли билан тўловларни амалга оширишни таъминлайдиган муносабатлари мажмуидир.

Мазкур қонунда тўлов тизими қоидаларига ушбу тизим иштирокчиларининг бошқа тўлов тизимларида иштирок этишини чекловчи шартларни киритиш тақиқланиши ҳам назарда тутилган бўлиб, тизимнинг қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган ҳолларда, уларни қўллаш тартиблари ҳам белгиланган.

Марказий банк раиси ўринбосари Илҳомжон Абдуғаффоровнинг қайд этишича, тўлов тизими оператори лицензия олган ҳолда тизим қоидаларини ўзи белгилайди. Тўлов тизими инфратузилмасининг ишлашини таъминлайди. Тизимда юзага келиши мумкин бўлган хатарлар, рискларни бошқаришга тўлов тизими иштирокчиси бўлган банклар, тизим оператори масъул ҳисобланади.

Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов мазкур қонунга асосан электрон пулларнинг муомалага чиқарилишининг афзалликлари хусусида маълумот берди.

«Электрон пуллар Ўзбекистон учун янгилик ҳисобланади. Электрон тўловнинг жорий этилиши рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига олиб келади, онлайн бозорнинг оммабоплигини оширади. Анъанавий пулларга қараганда электрон пулларда транзакцион харажатлари паст, улар тезкор ишлайди. Электрон пулларнинг назорат механизми Марказий банк томонидан амалга оширилади», - деди Ботир Зоҳидов.

Марказий банк раиси ўринбосарининг қайд этишича, электрон пуллар билан амалиёт бажаришда уларни бир базавий ҳисоблаш миқдори - 220 минг сўмгача идентификация қилмаслик мумкин, ундан ортиқ бўлган сумма эса идентификацияни талаб қилади. Шунингдек, битта электрон қурилма орқали беш базавий ҳисоблаш миқдоригача операция амалга оширилиши мумкин. Битта операциянинг белгиланган энг кўп миқдори эса 22 млн сўмни ташкил этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 105
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 147
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар