«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 08:47
ЎЗO‘Z

Кумуш тақинчоқларни яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди

11 окт, 16:23 2 859 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кумуш тақинчоқларни яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди Амалдаги тартибга кўра, жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини олиб кириш мумкин. Аммо, мазкур меъёрларга риоя қилмасдан туриб, заргарлик буюмларини турли найранг ва усулларни қўллаган ҳолда олиб киришга уринаётган шахслар ҳам учраб турибди.

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постидан ҳаракатланаётган фуқаро К.М.нинг ҳатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахснинг юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, унинг юклари орасида умумий оғирлиги 331,4 граммга тенг бўлган кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Шунингдек, “Шовот” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келган фуқаролар А.С. ва Ч.М.лар белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.

Текширув жараёнида ушбу шахслар 120,65 грамм кумуш тақинчоқларни яширинча олиб ўтишга уринганлиги маълум бўлди.
“Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари ҳам фуқаро С.И.нинг найрангини ўз вақтида фош этишди.
Ушбу шахс “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, белгиланган тартибда тўхтатилиб, назоратдан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратидан яширилган, олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган жами 64,25 грамм кумуш тақинчоқлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 382
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 634
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 95
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 111
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 331
  • Бўлимлар