«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:51
ЎЗO‘Z

Чортоқ Ўзбекистоннинг эко-шаҳрига айлантирилади

08 окт, 18:23 3 039 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чортоқ Ўзбекистоннинг эко-шаҳрига айлантирилади Бугун, 9 октябрь куни, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги биносида Жаҳон Банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ва вазирлик вакиллари иштирокида «Инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишдаги янгича ёндашувлар» мавзусида конференция ўтказилди.

Анжуманда молиявий инстуитутлар томонидан ажратиладиган маблағ эвазига қишлоқ ҳудудлари инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳалар «Обод қишлоқ» дастури доирасида 2020 йилдан бошлаб Жаҳон банки ва маҳаллий ҳукумат маблағлари асосида республиканинг яшаш шароити оғир қишлоқларига татбиқ қилинади. Вазирлик қошида ташкил этилган «Обод қишлоқ» лойиҳаси гуруҳи директори Жамшид Фаёзов лойиҳа қай тартибда амалга оширилиши ва унга сарфланадиган харажатлар бўйича ахборот берди.

«Лойиҳа республикаснинг 400дан ортиқ қишлоқларини қамраб олган. Бу ҳудудлар Фарғона, Наманган, Андижон, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида жойлашган. Сизларга Когон, Чортоқ ва Янгийўл шаҳарлари инфратузилмасини яхшилашга қаратилган лойиҳа ҳақида маълумот тақдим этамиз. Нима учун айнан бу шаҳарлар танланган? Чунки уларнинг ҳар бири ўзига хос имкониятларга эга. Масалан, Чортоқ шаҳри шифобахш минерал суви билан машҳур.

Бу ерда махсус эко йўлак қурмоқчимиз. Ушбу йўлак бўйлаб санатория ташкил қилинади, салкам 60 километрли сув таъминоти тизими яхшиланади, 10 километр узунликдаги велосипед ва пиёдалар йўлакчаси, шунингдек, кўприк қурилади. Бухоронинг Когон шаҳрида эса тарихий обидалар тикланади, Бухоро-Когон автобус йўналиши таъмирланади. Янгийўл шаҳрида сув таъминоти яхшиланиши кўзда тутилмоқда», дея унинг сўзларини келтиради Kun.uz нашри.

Фаёзовнинг қўшимча қилишича, ушбу лойиҳага қарийб 125 млн АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, унинг 100 миллион доллари халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан йўналтирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 53
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 148
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 40
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 230
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 93
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 36
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар