«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:46
ЎЗO‘Z

Арзон уннинг катта қисми аҳолига етиб бормасдан бозор нархларида сотилаётгани маълум қилинди

04 окт, 17:20 3 520 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Арзон уннинг катта қисми аҳолига етиб бормасдан бозор нархларида сотилаётгани маълум қилинди 2019 йил 4 октябрь куни парламент қуйи палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раёсати томонидан Олий Мажлисга ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан қилган Мурожаатномаси атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларнинг ғалла етиштиришдан моддий манфаатдорлигини ошириш, шунингдек соҳада иқтисодий муносабатларни тўлиқ бозор механизмларига ўтказиш мақсадида ғаллага нисбатан нархларнинг эркинлаштирилиши ва унинг оқибатлари юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг дастлабки ахборотлари эшитилди.

Мурожаатномада келтирилишича, йиллар давомида ғалла етиштириш ва уни қайта ишлашнинг давлат томонидан қатъиян бошқарилиши ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ғалланинг бозор нархларига нисбатан паст нархларда харид қилиш тамойиллари асосида ҳал қилиниб келинган. Натижада, фермер хўжаликларининг ҳосилдорликни ошириш ва ғалла етиштириш ҳажмини кўпайтиришга қизиқиши пасайиб, манфаатдорлиги ошмаган.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан арзон уннинг катта қисми амалда аҳолининг тегишли қатламларига етиб бормасдан бозор нархларида сотилаётгани, ўз навбатида, донни қайта ишлаш корхоналари ва савдо ташкилотларида суиистеъмол қилиш ҳолатлари учраётгани қайд этилди.

Таъкидланганидек, сўнгги уч йилда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Давлат раҳбарининг ташаббуси билан бир тонна ғалланинг харид нархи 1 млн. 200 минг сўм миқдорида белгиланиши ва ҳосилдорликдан келиб чиқиб 25 фоизгача устама ҳақ тўланиши натижасида ғалланинг ўртача нархи 1 млн. 420 минг сўмни ташкил этди.

Лекин, дон корхоналарида ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришда бозор иқтисодиёти механизмлари йўлга қўйилмаганлиги натижасида фермер хўжаликларидан қабул қилган ғалла учун ҳисоб-китобни якунига етказа олмаяптилар. Бунинг натижасида фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларнинг эртанги кунга тўлиқ ишонч билан қарашларига имкон бермаяпти.

Шунингдек, нархларнинг эркинлаштирилиши ғалла етиштиришда моддий манфаатдорликни ошириш, ғалла етиштириш ҳажмларининг кўпайиши билан бир қаторда унинг оқибатларига ҳам эътибор қаратилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 246
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар