«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 03:16
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонлик қиз туркиялик депутатнинг уйида ўз жонига қасд қилди

26 сен, 20:48 4 345 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонлик қиз туркиялик депутатнинг уйида ўз жонига қасд қилди Фото: «Qalampir.uz»
Туркиянинг «Адолат ва тараққиёт» партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида оқсоч бўлиб ишлаётган 23 яшар ўзбекистонлик Нодира Қодирова генералнинг тўппончаси билан ўзини отиб қўйди. У Истанбулдаги Билкент шифохонасида вафот этди, деб хабар беради «Qalampir.uz».

Қодирова бир кун аввал дугонаси Лейлага «Жуда ёмон ишлар бўляпти. Мен акамнинг юзига қандай қарайман. Ўлишни истайман», деган.
Ширин Уналнинг уйида икки ўзбек аёли оқсоч бўлиб ишлаган. Нодира, асосан, генаралнинг доимий эътиборга муҳтож рафиқасига ёрдамчи бўлган.

Нодира Қодированинг вафоти ҳақида расмийлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари сукут сақлаётган бир вақтда унинг акаси Муҳаммадали Қодиров ОАВга мурожаат қилган.

«Синглимнинг ўз жонига қасд қилишига олиб келадиган ҳеч қандай сабаб йўқ эди. Яқин кунларда университетга кириш имтиҳонлари учун тайёргарликни бошламоқчи эди. Билишимча, Нодира соат 08:48да депутат Уналга тегишли тўппончадан юрагига ўқ узган. Билкент шифохонасига жойлаштирилган синглимга шикофорлар ёрдам қила олишмади. Маълум қилишларича, соат 09:50 да синглимнинг жони узилибди», дейди марҳуманинг акаси.

23 яшар Нодира Қодированинг акаси ўз сўзида давом этаркан, суд-тиббий экспертизаси шубҳали равишда жуда тез амалга оширилгани, хулосани аллақачон беришганини айтади: «Синглим 4 йилдан буён Туркияда яшаётган эди. Ҳеч қандай муаммоси йўқ эди. Унинг ўз жонига қасд қилиши бизни ҳайратда қолдирди. Суд-тиббий экспертизаси депутатнинг аралашуви билан жуда тез тамомланди».

Нодира Қодированинг жасади 25 сентябрь куни соат 22:00 даги рейс билан Ўзбекистонга олиб келинган.
Марҳума ўз жонига қасд қилган вақтда депутат Ширин Унал ўз уйида бўлган. Бироқ у бўлиб ўтган воқеалар хусусида ОАВнинг саволларига жавоб беришни истамаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 86
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 189
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 148
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 181
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар