«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:42
ЎЗO‘Z

Юлий Юсупов Ўзбекистоннинг «аксилислоҳотчи» давлат органларига мурожаат қилди

23 сен, 19:05 2 521 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юлий Юсупов Ўзбекистоннинг «аксилислоҳотчи» давлат органларига мурожаат қилди Фото: Халқаро пресс-клуб
Иқтисодий ривожланиш маркази директори, иқтисодиётчи Юлий Юсупов Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистонда сўнгги бир йилда қабул қилинган лойиҳалар ва норматив ҳужжатлар ҳақида танқидий фикрларини билдирди. Унинг ёзганларини Аббос Асад ўзбек тилига таржима қилди.

Сўнгги йилда (ва айниқса сўнгги ярим йил ичида) лойиҳалар ва норматив ҳужжатларнинг чинакамига вакханалияси кузатилмоқда. Улар давлатни ислоҳот қилишга, давлат органларининг иқтисодиётга аралашувини камайтиришга, бизнес юритиш бўйича ҳаммага тенг шароитлар яратиб берилишига, хусусий мулк ҳимоясига қаратилганда ҳам майли эди, аммо асло бундай эмас.

Қабул қилинаётган лойиҳалар ва норматив ҳужжатларнинг аксарияти рақобатни синдиришга, амалдорларнинг ҳукмдорлигини кучайтиришга ҳамда алоҳида компаниялар учун имтиёзлар яратилишга қаратилган.

Бож тўловларининг кўтарилиши, импортга қарши қўшимча тўсиқларнинг яратилиши (бу соҳадаги фантазиянинг умуман тормози йўқ деган тасаввур пайдо бўлган), алоҳида компаниялар ва соҳаларга имтиёзларнинг тақдим этилиши (кўпинча қандайдир ўғрисифат ташкилотнинг устунлигига урғу берган ҳолда) ва ҳоказо, ва ҳоказолардан иборат аксилислоҳотларнинг кучли тўлқини юзага келган. Эътиборга сазовор ери шундаки, бу каби норматив актлар узра ҳаммага таниш бўлган улкан компания — Artel ва унинг сателлитларининг «қулоқлари чиқиб турибди». Гўё бизнинг барча вазирликлар ва маҳкамаларимиз фақат шу компаниянинг манфаатлари учун ишлаётгандек ҳис вужудни эгаллаб олган.

Ва бу ишларнинг барини ИСЛОҲОТЛАР деб аташдан уялишмаяпти.

Сўнгги пайтда кимларнингдир манфаати ва амалдорларнинг ҳукмини кучайтириш йўлидаги жиҳодда иштирок этмаган вазирлик ва маҳкамалар қолмади ҳисоб: Божхона қўмитаси (алоҳида турдаги маҳсулотларнинг экспорт нархларини тартибга солиш), «Ўзбекистон темир йўллари» (хусусий ароқ заводини солиқлардан озод этилиши), «Ўзчармсаноат» (импорт пойабзалларга тарифларни кўтариш ташаббуси билан чиқиши), Молия вазирлиги (электротехника саноати учун имтиёзларни ҳимоя қилиш, солиқ органларини мисли кўрилмаган ваколатлар билан кучайтириш), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси (бож тўловларини кўтариш), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (озиқ-овқат маҳсулотлари импортига янги талабларни кўтариб чиқиш), Ветеринария қўмитаси (Мўғулистон билан дотацияланган ҳаво йўлакчаси, ундан фақат сараланган компаниялар фойдалана оладилар), «Ўзстандарт» (аллақачон бекор қилиниш керак бўлган мажбурий сертификациялаш қоидаларининг кучайтирилиши ва импорт учун янги сюрпризлар), Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги (мобил мосламаларни рўйхатга олиш).

Бу рўйхатни яна анча давом эттириш мумкинлигидан ваҳимага тушиб кетяпман. Қизиғи шундаки, мазкур ҳужжатлардаги кўплаб ғояларни ҳеч қўрқмай аҳмоқона деб аташ мумкин. Яхшиямки, уларнинг баъзиларини амалга ошириш ишлари тўхтатиб қўйилди.

Ҳатто Антимонополия қўмитаси ҳам қатордан қолмади: ўта муҳим бўлган муаммони (онкологик касалликларни даволаш ва профилактикаси) ҳал қилиш учун 15 та янги солиқ турларини «ихтиро қилишдан» бошқа ғоя топа олмади. Ақлбовар қилмайдиган ишлар!

Жаноб амалдорлар, аксариятингиз ислоҳотларни ёмон кўришингизни, уларни обрўсизлантиришга уринаётганингизни; «танимасни сийламас»лик ортидан гарчи, юракда оғриқ билан бўлсада шахсий ва идора манфаати йўлида (ва албатта «бешинчи колоннага ҳамда ғарб империалистларига Ватанимизни тунашига йўл қўймаймиз!» шиори остида) жамоатчилик манфаатларини қурбон қилиш; мураккаб муаммоларни ҳал қилиш учун мияни қотириб ўтирмай ва ўз ҳаётини енгиллатиш мақсадида, ушбу воситаларни қўллаш учун жамият ва иқтисодиёт тўлаши мумкин бўлган нархларга эътибор бермай оддий, тўпори, бироқ биз учун одатий бўлган услубларни қўллаш осонлигини (ниманидир тақиқлаш, кимгадир имтиёзлар бериш, қўшимча бюрократик процедураларни яратиш, янги солиқларни жорий қилиш) яхши тушунаман.

Бироқ ўзларингизнинг саъй-ҳаракатларингиз билан бир кун келиб одамларнинг паймонасини тўлдиришингизни ва бунинг натижаси ўлароқ халқ қўзғолон кўтариши мумкинлигини наҳотки тушунмасангиз? Шундай бўладиган бўлса, аҳволингиз жуда оғир бўлиб қолиши мумкин. Пировардида, одам деган маҳлуқда қандайдир ўз-ўзини асраш, эҳтиёт қилиш инстинкти ҳам бўлиши керакку?! Нима ишларни қилаётганингиз ҳақида ўйлаб кўринг!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 53
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 148
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 40
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 230
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 93
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 36
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар