«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:22
ЎЗO‘Z

Иқбол Мирзо: «Дабдабали тўй қилаётганларни халқ олдида шарманда қилиш керак»

22 сен, 10:53 3 221 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иқбол Мирзо: «Дабдабали тўй қилаётганларни халқ олдида шарманда қилиш керак» Ўзбекистон Сенатида 20 сентябрь куни «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарор ижроси таъминлаш бўйича тузилган комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

«Kun.uz»нинг хабар беришича, унда адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев қарор талабларини бузганлик учун белгиланадиган жавобгарлик масалаларига тўхталиб ўтган.

"Жавобгарлик масаласи, жарима миқдори қанча бўлиши ҳақида аниқ тўхтамга келингани йўқ. Кодексга ўзгартириш киритиш ва яна бошқа ташкилий ишлар бор.
Биринчи навбатда қарорнинг мазмун-моҳиятини жойларга етказиш керак. Адлия вазирлигининг энг қуйи бўлимларигача бу қарор жўнатилган.

Жавобгарлик, албатта, белгиланади ва бу 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради. Балки, жарима белгиланар, балки бошқа турдаги жавобгарликка тортилар
" - дейди Худоёр Мелиев.

Тўйлар бўйича комиссия раиси Иқбол Мирзо ҳам жавобгарлик масаласида ўз муносабатини билдирган. Унинг айтишича, жойларда бу мавзу юзасидан савол берилганда қонунчиликдаги энг юқори жарима миқдори кўзда тутилаётганлигини айтиш лозим.

"Дабдабали тўй қилаётганларга маъмурий ёки жиноий жавобгарлик қўллаш унчалик фойда бермаслиги мумкин. Уларни ОАВ орқали кўрсатиб, бутун халқ олдида шарманда қилиш керак" - дейди Иқбол Мирзо.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар