«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:59
ЎЗO‘Z

Сенатор тўй учун таклифнома тарқатмай, кўчама-кўча жар солинишини қоралади

20 сен, 23:04 3 378 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенатор тўй учун таклифнома тарқатмай, кўчама-кўча жар солинишини қоралади Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг биринчи мажлисида сенатор Энахон Сиддиқова айрим ҳудудларда тўй-ҳашамлар учун таклифнома ҳам тарқатилмаслигини айтиб, бу борада ҳудудларнинг ўзига хослигига алоҳида эътибор бериш зарурлигини таъкидлади.

«Масалан, Фарғонанинг айрим жойларида одамлар тўй ҳақида велосипедда кўчама-кўча хабар қилиб чиқишади. Меҳмонлар ҳам ўз навбатида тўйга меҳмон бўлиш ёки томоша қилиш мақсадида келишади. Табиийки, бу битта тўйда белгиланган меъёрдагидан кўп одам йиғилишини англатади», дейди Энахон Сиддиқова.

Бундан ташқари, сенатор ҳозирги тўйларда қиз тарафга жуда катта оғирлик тушаётганини таъкидлаб, бу борада асосий масала аёлларга боғлиқ бўлиб қолаётганига урғу берди.

«Шунинг учун комиссия Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудудларда тушунтириш ишларини олиб бориб, тўй қилувчи томонларга ўз мажбуриятларини тўғри тушунтириши зарур», деб фикр билдирди у.

Маълумот учун, «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорга асосан, оилавий тадбирларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ўтказиладиган ош бериш маросимида 250 нафаргача киши, қўшалоқ тўй-ҳашамларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши белгиланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 87
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 44
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 231
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар