Фото: «Xabardor.uz» Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифасида опаси — Гулнора Каримованинг тақдирига оид саволга жавоб берди.
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда шарҳларга жавоб қайтаришни одат қилган Лола Каримова-Тиллаева опасининг тақдирига ҳамдард экани ҳақида ёзган: «Мен унинг тақдирига ҳамдардман. Унинг озод қилиниши масаласига ижобий таъсир кўрсата олмайман. Шубҳасиз, бу менинг хоҳишимга эмас, балки суд тизимига боғлиқ... Мен опам учун фақат дуо қила оламан».