«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 18:51
ЎЗO‘Z

Фарғонада туғилган уч эгизакка Бибихоним, Амирбек ва Темурбек деб исм қўйилди

19 сен, 21:15 3 182 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғонада туғилган уч эгизакка Бибихоним, Амирбек ва Темурбек деб исм қўйилди Фарғона шаҳар марказий шифохонасининг туғруқ бўлимида фуқаро Нозимахон Аҳмаджонова эгизаклар — бир қиз ва икки ўғилни дунёга келтирди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Фарғона вилояти Соғлиқ сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг қўшимча қилишича, аёлнинг турмуш ўртоғи Хуршидбек Иброҳимов ҳарбий хизматчи, Бухоро вилоятида фаолият юритиб келади. Бунгача ушбу оиланинг бир нафар ўғил фарзанди бор эди.

«Чақалоқларнинг отаси ҳарбий хизматчи бўлгани боис, буюк аждодларимиздек салоҳиятли ва жасоратли инсонлар бўлсин, деб яхши ният қилиб, эгизакларнинг энг каттасига Бибихоним, ўғил болаларга Амирбек ва Темурбек, деб исм қўйишди», — дейилади вазирлик ахборотида.

Қайд этишларича, чақалоқларнинг учаласи ҳам соғлом, малакали мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилган. Айни пайтда онага ҳам, чақалоқларга ҳам тажрибали шифокорлар назорати остида, малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 81
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 538
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 2
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 28
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 20
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 50
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 195
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 135
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 204
  • Бўлимлар