«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:55
ЎЗO‘Z

Анқара ҳокими Тошкент кўчаларидан бирини «Анқара» деб номлашни таклиф этди

16 сен, 20:44 2 678 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Анқара ҳокими Тошкент кўчаларидан бирини «Анқара» деб номлашни таклиф этди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Анқара шаҳри ҳокими Мансур Яваш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокими охирги 3 йилда Ўзбекистон ва Туркия муносабатларида янги давр кузатилаётганлигини қайд этди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркияга ташрифи давомида 30дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш борасида 3,5 миллиард доллар ҳажмидаги битимлар имзоланганлиги ҳамда ҳозирда қатор соҳалардаги алоқаларимиз ривожланиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди.

Анқара шаҳри ҳокими Тошкент шаҳар ҳокими ва ҳокимлик вакилларига самимий ва дўстона меҳмоннавозлик учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ва икки шаҳар ўртасидаги муносабатларнинг тараққий этиши ўзаро манфаатли эканлигини айтиб ўтди. Савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқалари кенгайиб бораётганлига эътибор қаратиб, ҳозирда Ўзбекистонда 500 га яқин турк фирма ва компаниялари фаолият юритаётгани, ўзаро савдо айланмаси 2 млрд. АҚШ долларига етганлигини айтиб ўтди.

16 сентябрь Тошкент ва Анқара муносабатлари тарихида унутилмас кун сифатида муҳрланди. Икки шаҳар ҳокимлари қардошлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни янада янги поғонага олиб чиқишга хизмат қилувчи муҳим ҳужжат «Биродарлашув алоқаларини ўрнатганлик ҳақида»ги меморандумни имзолашди.

Тошкент шаҳар ҳокими бу ҳужжат азалдан дўст ва ҳамфикр бўлган икки давлат, икки шаҳар ўртасидаги алоқалар истиқболида ниҳоятда аҳамиятли эканлигини, иқтисодиёт, саноат, шаҳарсозлик, санъат, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Мансур Яваш айни пайтда Анқарада Ўзбекистон номли 3 та, Тошкент деб юритилувчи 12 та, Самарқанд номли 8 та ва Бухоро деб аталувчи 11 та кўча борлигини айтиб, ўзаро дўстлик ва биродарлик тимсоли сифатида Тошкентдаги кўчаларнинг бирини Анқара деб номлашни таклиф этди. Шунингдек, ҳамкорликка оид бошқа таклифларни билдирди.

Анқара шаҳар ҳокими Мансур Явваш бошчилигидаги делегация аъзолари шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, пойтахтимиз тарихи, тараққиёти ва бугунги куни билан танишишди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 224
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 123
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 64
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар