«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:19
ЎЗO‘Z

Тошкентда бир кунда 722 рақамли ўнлаб Range Rover’ларнинг «номер»лари мажбуран алмаштирилган

14 сен, 00:13 7 598 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда бир кунда 722 рақамли ўнлаб Range Rover’ларнинг «номер»лари мажбуран алмаштирилган Ижтимоий тармоқларда 13 сентябрь, жума куни давлат рақам белгиси 722 сонидан иборат Range Rover йўлтанламаслари билан боғлиқ фото, видео ва овозли хабарлар пайдо бўлди. Тарқатилган медиа материалларда асосан Тошкентдаги тўй-маросимларда хизмат кўрсатувчи ушбу қимматбаҳо автомобилларнинг давлат рақам белгилари йўл ҳаракати хавфсизлиги идораларида бошқасига алмаштирилганини кўриш мумкин.

«Дарё» вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Range Rover’ининг давлат рақам белгиси 722 дан бошқасига алмаштирилган ҳайдовчилар ва Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати билан боғланди.

Range Rover эгаларининг фикрлари
Иккита Range Rover’и бор фуқаронинг «Дарё»га маълум қилишича, унга 12 сентябрь, пайшанба куни соат 15:00 атрофида йўл ҳаракати хавфсизлиги идорасидан қўнғироқ бўлиб, 722 рақамли Range Rover иштирокида пиёдани уриб юбориш билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани муносабати билан, бирровга идорага келиб кетиш сўралган.

Машинам ҳайдовчида эди. Мен: «Хўп, ҳайдовчим ишини битириб айтган жойингизга боради», дедим. Лекин у йўлда кетаётганида ЙПХ ходимлари уни тўхтатган — ўша пайтда 722 рақамли Range Rover’ларни ушлаш бўйича рейд бўлаётган экан. Ҳайдовчимнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ўзининг машинасида қолиб кетган экан — шунинг учун менинг Range Rover’имни жарима майдончасига олиб кириб қўйишган.

Иккинчи Range Rover’имни ҳам: «Тезда Сергелидаги йўл ҳаракати хавфсизлиги идорасига келинг, машинанинг рақамини алмаштирмасанглар бўлмайди», деб чақиришди. Нима сабабдан рақамни алмаштириш керак, деб сўрасак: «Сабаби йўқ, тепадан шундай буйруқ бўлди, номерни алмаштиришинглар шарт», дейишди. Мен 20:30 га етиб бордим. Боришимга ҳамма ҳужжатларни тайёрлаб қўйишган экан. Имзо қўйиб бердим. Машинанинг рақамини ечиб олиб, бошқасини беришди ва яна 540 минг сўм пул тўлашим кераклигини айтишди.

«Пул тўламайман», десам, рақамни алмаштиряпсиз-ку, тўлашингиз керак, деб мажбуран тўлаттиришди. Биринчи Range Rover’им эса жарима майдончасида турибди. Қачон қўйиб юборишларини билмайман. Айтишларича, машинам назоратга тушганмиш.

«Дарё» билан суҳбатлашган бошқа бир Range Rover эгасининг айтишича, бир кечада 64 та 722 рақамли Range Rover’нинг «номер»лари алмаштирилган.

Кеча шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги идорасидан қўнғироқ қилиб, машинамни тезда олиб бориб, текширтиришим кераклигини айтишди. Ҳозир ишдалигимни, кечроқ ўтишимни айтганимда, жараён кўп вақт олмаслигини, беш дақиқада қўйиб юборишларини айтишди. Майли, деб Чорсудаги автотураргоҳга чақирсам, 4—5 нафар ЙПХ ходими келиб, «ГАИга борасанлар, ўша ерда расмга олиб, кейин қўйиб юборади», дейишди ва «тех-паспорт»имни олиб қўйишди. Борганимдан кейин эса мажбуран 540 минг сўм тўлатиб, рақамимни ечиб олишди ва шундан сўнг «тех-паспорт»имни қайтариб беришди.

Мен машинам гаровда турганини, банк рухсатисиз унинг рақамини ечиб бўлмаслигини айтдим. Лекин ЙПХ ходимлари: «Тепадан шунақа буйруқ келган», деб тураверишди. Банк билан боғлансам, улар: «ЙПХга айтинг, рухсатимизсиз ҳеч нарса қилмаслиги керак», дейишди. Сабабини тушунтиришмади. Банк ходимлари ҳам ЙПХга қўнғироқ қилганида ҳам айтишмади сабабини. Кеча мен каби 64 та Range Rover’нинг рақамини алмаштиришган, ҳаммани 540 минг сўмдан пул тўлашга мажбур қилишган. Уларнинг кўпини 722 рақамли Range Rover одам уриб юборган деб чақириб олиб, сўнг рақамларини алмаштиришган.

Тошкент шаҳар ИИББ нима дейди?
Ҳозирча — ҳеч нима. «Дарё» таҳририяти 13 сентябрь куни куннинг иккинчи ярмида пойтахт ИИББ матбуот хизмати билан бир неча бор боғланиб, ҳолат юзасидан изоҳ олишга уринди, бироқ «расмий хабарни кутинг», деган жавобдан ортиқ маълумот ололмади. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати вакили эса 722 рақамли Range Rover’лар боғлиқ ҳолатдан бехабарлигини билдирди.






Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 18
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 89
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 296
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар