«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 20:08
ЎЗO‘Z

Юнусобод туманида учта ёнма-ён уйда ёнғин содир бўлди (фото)

12 сен, 18:00 3 602 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юнусобод туманида учта ёнма-ён уйда ёнғин содир бўлди (фото) Фото: Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Тошкентнинг Юнусобод туманидаги «Хиёбонтепа» МФЙ Бодомзор 10-тор кўчасида жойлашган 3-А, 5-А ва 3-уйларда ёнғин содир бўлди. Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар 12 сентябрь куни соат 02:34 да келиб тушган.

Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 02:39 да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:07 да қуршаб олинган ва 03:19 да тўлиқ бартараф этилган.

Фото: Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида 3-А-уйнинг 120 квадрат метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин майдони кенгайиши оқибатида 5-А ва 3-уйларнинг 30 квадрат метр ва 10 квадрат метр майдондан том қисмлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг жами 590 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Фото: Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Ёнғиннинг қўшни биноларга тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаганлиги ва ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Юнусобод, ёнғин




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 49
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 241
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 275
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 22
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 77
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 157
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 146
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 184
  • Бўлимлар