«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:36
ЎЗO‘Z

Иқтисодиётчи Беҳзод Ҳошимов — гўшт нархига таъсир кўрсатаётган омиллар ҳақида

12 сен, 10:44 4 052 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иқтисодиётчи Беҳзод Ҳошимов — гўшт нархига таъсир кўрсатаётган омиллар ҳақида Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитов 10 сентябрь, сешанба куни журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда гўшт нархининг ошишига унинг кўп миқдорда истеъмол қилинаётгани ҳам сабаб бўлаётганини таъкидлаган эди. Таниқли иқтисодий таҳлилчи Беҳзод Ҳошимов Фермерлар кенгаши раисининг фикрларига муносабат билдирди.
Кеча Актам Ҳайитовнинг айтган гапларига жуда кўп нотўғри фикрлар билдирилди. Аслида Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раиси 100 фоиз тўғри гапни гапирди. Гўшт қимматлашишининг сабабларидан бири талабнинг юқори эканлиги, оддий қилиб айтганда — ўзбекистонликлар кўп гўшт истеъмол қилаётганидир. Умуман олганда, иқтисодий нуқтаи назардан, ихтиёрий нарх ўсиши бу талабнинг таклифга нисбатан тезроқ ўсиши, деб айтиш мумкин. Лекин бу ерда гап охирига етмади. Талабнинг ошиши аслида яна бир нарсага — бу ҳам бўлса таклифнинг ўсишига олиб келади.

Яъни, агар гўшт ёки бошқа бир товар қиммат бўлса, нархнинг ўсиши бозордагиларга «сигнал» беради, сигнал дегани — у одамларга нима қилиш кераклигини айтади. Бизнинг ҳолатда бу сигнал фермерларни кўпроқ гўшт ишлаб чиқаришга, истеъмолчиларни эса камроқ гўшт истеъмол қилишга ундайди. Шунда — фермерлар кўпроқ гўшт чиқариши ва одамлар камроқ гўшт истеъмол қилиши оқибатида — гўшт нархи яна қайтиб жойига тушади.

Бизда гўшт унчалик ҳам эластик товар бўлмагани боис нархнинг ошиши истеъмолнинг сезиларли пасайишига олиб келмайди. Лекин нима учун таклиф кўпаймаяпти? Яъни, бир нарсанинг нархи ошса, тадбиркорлар фойда олиш ниятида ўша нарсани кўпроқ чиқаришлари керак-ку? Улар кўпроқ чиқаришса, таклиф кўпаяди ва нарх тушади. Жавоб оддий: маъмурий аралашувлар гўшт ишлаб чиқариш бозорини ҳаддан ташқари рискли қилиб қўйган. Юқори риск — мазкур фаолият билан камроқ одам шуғулланади ва фойда коэффициенти баландроқ кутилади, дегани. Яъни, ҳар гал нарх ошганида маъмурий чоралар кўрилиб, нархни сунъий равишда туширишга ҳаракатлар қилинади.

Масалан, шу йил ёзда чорва билан шуғулланувчи таниш фермер билан суҳбатлашгандим. Айтишича, фермаси жойлашган вилоятнинг ҳокимлиги унга нечадир кило гўштни сунъий равишда арзонроқ сотишни буюрган. Фермер буйруқни бажарган, албатта. Шундай чоралар кўрилиши хавфи бўлса, табиийки, бу — гўшт ишлаб чиқариш бозорига киргингиз келмайди. Демак, таклиф кўпаймайди. Агар гўштнинг қай бир қисми имтиёзли нархда сотилса, қолгани мувозанат нархидан баландроқ сотилиши табиий. Шунинг учун ҳам камдан-кам фермер бу иш билан шуғулланмоқчи бўлади. Натижада нарх баландлигича қолаверади. Аргентинага бағишланган мақоламда ҳам айнан шу ҳақда ёзган эдим.

Гап бу ерда тугамайди. Мол учун емнинг ҳам қандайдир қисми «паст» ва «имтиёзли» нархларда сотилади. Бу ҳам гўшт нархи ошишига олиб келади — емнинг ҳам қанчадир қисми арзонга кетишини билсангиз, ем экиб нима қиласиз? Имтиёзли ем учун имтиёз олмаган фермерлар ҳақ тўлайди, охир-оқибат биз — истеъмолчилар ҳам тўлаймиз.

Гўштни чет элдан олиб келиш учун барча тўсиқ ва божларни ҳам олиб ташлаш керак. Тирик мол бўладими, тайёр гўшт бўладими, агар чет элдан гўшт олиб келиш осонроқ бўлса, гўштнинг нархи ички бозорда унчалик ўйнамайди.

Ва ниҳоят — фермерларга ҳеч ким нима ва қанча ишлаб чиқариш кераклигини буюриши керак эмас. Яъни, фермер нарх ошганини билса, ўзи билиб ўша нарсани ишлаб чиқаради. Яъни, қишлоқ хўжалигидаги «план»лар жуда ҳам нотўғри ва бозор иқтисодиётига тўғри келмайдиган нарса. Шу «план»ларни деб фермерлар хоҳлаган пайтида хоҳлаган нарсани ишлаб чиқара олмаяпти. Натижада, гўшт ёки ем қимматлигини билса ҳам, «план»ларни бажариш илинжида юрган фермерлар қиммат нарсани эмас, буюрилган нарсани ишлаб чиқаришга мажбур бўляпти.

Шу масалалар ҳақида Фермерлар кенгаши раисидан батафсил таҳлил кутиб қоламиз.

Беҳзод Ҳошимов, иқтисодиётчи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 0
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 217
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар