Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Учтепа туманидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида 9 сентябрь, душанба куни ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси.
Оқибатда хўжалик ҳудудида ижарада бўлган «Б.М.Шоносиров» ЯТТга қарашли автомобиллар шиналарини ямаш устахонасининг ички ва том қисми 60 квадрат метр майдони ёнган.
Ўт ўчирувчилар чақирилган манзилга соат 16:11 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:24 да бартараф этилган. Ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғинга оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.