«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:01
ЎЗO‘Z

400 000 сўм нимага етади? Талабалар янги тартибдаги стипендия миқдоридан норози

08 сен, 10:15 4 877 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
400 000 сўм нимага етади? Талабалар янги тартибдаги стипендия миқдоридан норози Хабарингиз бор, яқинда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълим муассасалари учун 2019-2020 ўқув йилларидаги контракт миқдорини белгилади. Унда талабаларга стипендияли ва стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларини тўлаш имконияти яратилди.

Аммо шу имкониятдан сўнг Вазирлик талабаларга стипендия тайинлаш тартибини ҳам ўзгартирди, яъни энди талабалар аввалгидек, табақаланган ҳолда эмас, ҳаммага бир хил тарзда стипендия миқдори белгиланди. Ушбу стипендия миқдори бир ойга 400.000 (тўрт юз минг) сўм бўлди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ушбу қарори ижтимоий тармоқларда кенг норозиликларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, @talabayoshlar телеграм канали ушбу қарордан норози бўлган ҳолда, "сиз ушбу тартибга розимисиз" дея ўз обуначиларидан сўради. Ҳозирга қадар 94 нафар обуначи рози, 496 нафар фойдаланувчи эса норози. Агар норозилар сони 2000 нафарга етса, улар meningfikrim.uz оммавий мурожаатлар порталига жойлашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинги тартиб бўйича, талаба семестер мобайнида ўқиган фанлари якуни бўйича олган баллари ёки баҳолари бўйича стипендия олишарди. Унда сессияни 5 баҳога якунлаган талаба 750.000 (етти юз эллик минг) сўм, 4 баҳога «ёпган» талаба 550000 (беш юз эллик минг) сўм, 3 оладиган талаба 380000 (уч юз саксон минг) сўм олар эди. Янги тартиб бўйича ҳукумат барча талабаларнинг стипендияларини деярли «3 лик»ка тенглаштириб қўйди. Вазирлик нима асосида стипендия нархи бир хил 400 000 сўм қилиб белгилангани тўғрисида расмий изоҳ бермади.

Талабаларнинг фикрича, барчага бирдек стипендия тўланиши ўқишга бўлган қизиқишни бироз сўндиради. "5 олдим нимаю, 3 олдим нима, барибир 400 000 стипендия бериларкан. Ундан кўра, ўз устимда ишлаб тузукроқ қўшимча иш қидиришга ҳаракат қиламан. 400 000 сўм нимага етади? 100 000 йўлкирага кетса, кунига минимум 10 000 дан сарфлаганда ҳам 300 000 тушликка аранг етса. Нима қилиш керак?" дейди талабалардан бири.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 61
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 289
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 296
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар