«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:43
ЎЗO‘Z

Молия вазирлиги: “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилишдаги молиявий қонунбузарликлар аниқланди”

21 авг, 16:43 2 774 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Молия вазирлиги: “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилишдаги молиявий қонунбузарликлар аниқланди” Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тЎғрисида низом” талаблари асосида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат ишлари олиб борилмоқда.

Молия вазирлигининг маълум қилишича, жойларда жамоат ишларини ташкил этишда айрим Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасидан ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланди.

Мисол учун, Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани АБКМ томонидан Жамғармадан жамоат ишлари учун ажратилган 73 млн. сўм миқдоридаги маблағлар асоссиз сарфлаб юборилган, жумладан:

“Шўрчи уй-жой мулкдорлари” ширкати раиси Низом талабларига зид равишда 30 нафар фуқароларнинг паспорт нусхаларини олиб, улар билан меҳнат шартномаси тузмасдан жамоат ишларига жалб қилган ва 2018 йилнинг апрел-июн ойларида жамоат ишларида ишлаганликлари тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштирган. Шўрчи туман АБКМга тақдим этилган ушбу сохта ҳужжатлар ва буюртманомага асосан ширкатнинг ҳисобрақамига Ўтказилган 38,7 млн. сўм Жамғарма маблағлари банк томонидан ширкатнинг банкдан олган кредитини қоплашга йўналтирилган. Ширкат томонидан тақдим этилган иш ҳақи ҳисоблаш табелларида номлари қайд этилган 30 нафар фуқаролар уй-жой ширкатида умуман ишламаганлигини ва ойлик иш ҳақлари олмаганлигини маълум қилишган.

Бундан ташқари, ушбу ширкат раиси “House building” МЧЖ раҳбари билан келишган ҳолда Низом талабларига зид равишда юқорида қайд қилинган 30 нафар фуқаролар улар билан меҳнат шартномаси тузмасдан уларни 2018 йил август-сентябр ойларида жамоат ишларига жалб қилинганлиги ҳақида яна сохта ҳужжатлар расмийлаштирган.

Ушбу расмийлаштирилган сохта ҳужжатларга асосан АБКМ томонидан 27,6 млн.сўм миқдоридаги Жамғарма маблағи “House building” МЧЖга ўтказиб берилган.

“House building” МЧЖ томонидан ушбу ўтказилган маблағдан ширкат раисининг пластик картасига 8,7 млн. сўм ва ширкат ҳисобчисининг пластик картасига 16,4 млн.сўм ўтказиб берилган.

Назорат тадбири натижасида маблағларнинг ноқонуний сарфланиши аниқланган ҳолатлар тўғрисидаги ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 276
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 158
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар