«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:47
ЎЗO‘Z

Вазирлар Маҳкамаси Тошкентдаги мактаблар фаолиятини яхшилашга қарор қилди

19 авг, 08:07 2 834 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вазирлар Маҳкамаси Тошкентдаги мактаблар фаолиятини яхшилашга қарор қилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Учтепа туманига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси бўйича Тошкент шаҳридаги мактаблар фаолиятини тубдан яхшилашга қаратилган Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йилнинг 17 август куни «Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

2019-2020 йилларда Тошкент шаҳрида янги мактаблар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун 800 млрд. сўм маблағ ажратилади.

2018-2019 ўқув йилида Тошкент шаҳрининг 309 004 нафар ўқувчи ўрнига эга 303 та умумтаълим мактабида жами 409 703 нафар ўқувчи таҳсил олгани ҳолда ўртача навбатлилик даражаси 1,4 %ни ташкил этган.

2019-2020 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 1-синфларига келадиган ўқувчилар ҳисобига Тошкент шаҳри умумтаълим мактабларида таълим олиши кутилаётган ўқувчилар сони 450 минг нафарга етади. Натижада умумтаълим мактабларида қўшимча 140 минг ўқувчи ўрнига эҳтиёж юзага келади.

Ҳозирги кунга еелиб, Тошкент шаҳрида 266 та умумтаълим мактабининг навбатлилик даражаси нормал, қолган 37 тасида эса жойлашув ўрнининг номутаносиблиги натижасида навбатлилик даражаси нормал даражада эмас, айримларида 2 дан юқорилигича қолмоқда.

Қарорга кўра, 2019 йилда пойтахтда мактаблар қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 400 млрд. сўм ажратилмоқда. Қарор билан 2019 йилда реконструкция қилинадиган 10 та мактаб ва таъмирланадиган 40 та таълим муассасаси рўйхати ҳам тасдиқланди. Уларнинг қуввати 57,01 мингни ташкил этиб, уларда 69,22 минг нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Ушбу рўйхатда, жумладан, Тошкент шаҳридаги қурилганидан бери бирон маротаба инвестиция дастурига киритилмаган 16 та мактаб ҳам киритилган.

Жумладан, 367,95 млрд. сўмга яқин маблағ қурилиш-тиклаш ишларига йўналтирилади ва 32,05 млрд. сўм инвестициялар мактабларни жиҳозлашга сарфланади.

2020 йилда умумтаълим муассасаларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун яна 400,0 млрд сўм ажратиш режалаштирилган.

Икки ой муддатда 2020 йилда ажратиладиган 400 млрд сўм маблағ ҳисобидан янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган умумий ўрта таълим муассасаларининг манзилли рўйхати шакллантирилади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент шаҳридаги ўқувчилар сони қувватига нисбатан кам бўлган умумий ўрта таълим мактабларини ўқувчилар сони қувватига нисбатан ортиқ мактабларга тармоқ мактаб сифатида бириктирилади. Қарорда такидланишича, янги ўқув йилида 9 та тармоқ мактаблари ташкил этилади.

Тошкент шаҳридаги фаолияти тугатилаётган бешта академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг бино ва иншоотлари, тегишли ҳудудидаги ер майдонлари, балансида мавжуд барча моддий қийматга эга жиҳоз ва ускуналари оператив бошқариш ҳуқуқи билан халқ таълими тизими тасарруфига берилади. Улар негизида мактаблар ташкил этилади.

Ҳужжатга кўра, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича ва Халқ таълими вазирлигининг «Ўқув таълим-таъминот» давлат унитар корхонаси жиҳозлаш ишлари бўйича буюртмачилар этиб белгиланди.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари илғор мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда, замонавий ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган талаблар асосида ишлаб чиқилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик ва хусусий шаклда нодавлат таълим муассасалари тармоғини янада кенгайтириш чораларини кўриши, бунда 2020 йилдан бошлаб тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларини хусусий сектор вакилларига қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш, бошқариш, фойдаланиш ва сақлаш учун бериш усулларини амалиётга жорий қилинади.

Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда хусусий сектор вакилларига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, шунингдек, хусусий шаклда берилган умумтаълим мактаб ўқувчиларининг таълим олишлари билан боғлиқ харажатларни бюджетдан молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда амалиётга жорий қилади.

Халқ таълими вазирлигига Иқтисодиёт ва саноат ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари биргаликда 2019 йилнинг 1 декабрига қадар Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларини олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш, олий тоифали ўқитувчилар сонини ошириш, бир нафар ўқитувчига тўғри келадиган ўртача ўқувчилар улушини босқичма-босқич халқаро стандартларга мослаштириш бўйича дастурни ишлаб чиқиш бўйича вазифалар юкланди.

Халқ таълими вазирлиги 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида педагогика соҳасига мойиллиги, қизиқиши бўлган юқори синф ўқувчилари учун касбга йўналтириш ишларини жонлантириш мақсадида «Ёш педагог синфлари»ни ташкил этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 276
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 158
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар