«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 18:58
ЎЗO‘Z

Қарздордан 22 млн. сўм алимент ундирилди

03 авг, 20:12 3 067 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қарздордан 22 млн. сўм алимент ундирилди Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг қарздор И.Нурумбетовдан ундирувчи М.Мамбетованинг фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Суд қарори 10 йил олдин чиқарилган бўлсада, қарздор ота ўз фарзандлари таъминотига аталган алимент пулларини тўламай келади ва жорий йилнинг май ойига алиментдан қарзи 22 млн. 737 минг сўмга етади.

Шу давр ичида, қарздорнинг яшаш жойи бир неча бор кўздан кечирилади, мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровнамалар юборилади.

Лекин, қарздорнинг ҳеч бир мулки топилмайди. Етмаганидек, қарздор ота яшаш жойини ўзгартириб юборади ва унга нисбатан дастлаб, қидирув эълон қилинади, кейинчалик эса чеклов қўйилади.

Охири, мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, бўлим давлат ижрочилари томонидан 22 млн. 737 минг сўм қарз нақд пул кўринишида тўлиқ ундирилади ва ундирувчига тил хат орқали топширилади.
Ҳозирги кунда эса, қарздор ота ишга жойлашиб, алимент пулларини ўз ойлик маошидан тўлаб келмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 134
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 50
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 30
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 41
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 29
  • Бўлимлар